Жеррард: "Суарессиз ҳам муваффақият қозонамиз"

Aziz Tukhtamuradov
28 авг 2014, 16:15
"Ливерпуль" футболчиси Стивен Жеррард Луис Суарессиз ҳам жамоа муваффақиятли иштирок эта олишига ишонади.
"Шубҳасиз, бизга Суаресдек футболчи етишмайди. Ёзда мураббий барча чизиқларни кучайтирди. Яқинда эса Балотелли билан шартнома имзоладик.

Шу сабабли Суареснинг кетиши билан ҳаёт тугаб қолмайди. Янги футболчилардан умидимиз катта. Луиссиз ҳам муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламиз", - дейди Жеррард.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru