UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  6

ЖЧ-2018 саралаш босқичига 14 апрель куни қуръа ташланади Янгиликлар

ЖЧ-2018 саралаш босқичига 14 апрель куни қуръа ташланади

ОФК расмий сайтининг маълум қилишича, 14 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ЖЧ-2018 саралаш босқичи Осиё минтақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Шу куни Осиё Кубоги-2019 саралаш ўйинларига ҳам қуръа ташланади. Қуръа миллий терма жамоаларнинг ФИФА рейтингида эгаллаб турган ўрнига кўра олиб борилади.

34та жамоа тўғридан-тўғри саралашнинг иккинчи босқичидан курашга киришади. Булар - Эрон, Япония, Ж.Корея, Ўзбекистон, БАА, Қатар, Уммон, Иордания, Хитой, Австралия, С.Арабистони, Баҳрайн, Ироқ, Фаластин, Ливан, Қувайт, Филиппин, Мальдив, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Афғонистон, Таиланд, Туркманистон, КХДР, Сурия, Қирғизистон, Малайзия, Гонконг, Сингапур, Индонезия, Лаос, Гуам ва Бангладеш.

Олтита жамоа саралашнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтди. Булар - Яман, Ҳиндистон, Шарқий Тимор, Камбоджа, Бутан ва Хитой Тайпейи. Саралаш ўйинларида жами 40та жамоа бештадан саккизта гуруҳга бўлинади. Баҳслар 11 июндан келаси йилнинг 29 мартигача давом этади.

Гуруҳ ғолиблари ва тўртта энг яхши кўрсаткич қайд этган иккинчи ўрин соҳиби тўғридан-тўғри Осиё Кубоги-2019га ҳамда ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундига йўл олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика