UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  48 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

ЖЧ-2014. Ж.Корея - Жазоир. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Ж.Корея - Жазоир. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати тобора қизғин тус олмоқда.
Бугун “H” гуруҳида 2-тур баҳслари бўлиб ўтади. Ўтган турда Россия билан дуранг ўйнаган Жанубий Корея бугун Жазоирга қарши тўп суради.



Айни пайтда Ж.Корея ҳам, Жазоир ҳам гуруҳдан чиқиш имкониятига эга. Жазоирликлар гарчи биринчи турда мағлубиятга учраган бўлишса-да, ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Корея Россия билан ўйинда ўзидан яхши таассурот қолдирди. Хонг Мюнг Бо шогирдлари Европа вакилига қарши тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Бугунги баҳсда эса кореяликлар мураббийининг бир қатор ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Россияга қарши беллашувда Парк Чу Ёнг ўз ўйинини намойиш эта олмади. Шу боис бугунги ўйинда асосий таркибда тушмаса керак. Унинг ўрнига тушган Ли Кюн Хо эса ҳам ўйинни кучайтирди, ҳам дарвозабон хатога йўл қўйган бўлса-да гол уришга эришди. Бугунги учрашувда шунингдек Ким Шин Вукнинг ҳам майдонга тушиши кутилмоқда. Лекин мураббий уни иккинчи таймда туширса керак.  

Жазоир эса аввалги беллашувда сенсация кўрсатиши мумкин эди, бироқ Бельгия бир амаллаб ғалаба қозона олди. Воҳид Халилходжич шогирдлари асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумда ҳаракат қилишди. Қолаверса, ҳисобни очиш ҳам африкаликларга насиб этди. Лекин Маруан Феллайнининг захирадан тушиши Бельгия ўйинини кучайтирди ва ўйиннинг охирги 20 дақиқасида улар икки бор тўп кирита олишди. Жазоир термаси тўпурари Слимани ўтган сафар захирадан тушганди. Бу гал эса ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин. Ёки бўлмаса ҳужумда Фегули – Судани - Марез триоси ҳаракат қилса керак.



ЖЧ-2014. “Н” гуруҳи. 2-тур
Ж.КОРЕЯ - ЖАЗОИР
Порту-Алегри. “Бера-Рио” стадиони.
Бош ҳакам: Вилмар Рольдан (Колумбия)

Тахминий  таркиблар
Ж.Корея: Чон Сон Рен — Ли Йон, Ким Ен Гвон, Хон Ен Хо, Юн Сок Йон — Ки Сон Ен, Хан Кук Ен — Ли Чхон Ен, Ку Жа Чол, Сон Хюн Син — Ли Кюн Хо

Жазоир: Мболи — Мустафо, Бугерра, Аллиш, Гулам — Межани, Таидер, Бенталеб — Фегули, Марез — Слимани

Жароҳат олганлар: йўқ
Дисквалификация: йўқ



Хон Мюнг Бо (Ж.Корея термаси бош мураббийи):
“Жазоир Бельгия билан кечган ўйинда бор кучи билан ҳимояланди. Лекин улар бизга қарши ҳам шундай ўйнашади деб ўйламайман. Рақиб сафида тезкор ҳужумчилар бор ва улар етарлича муаммо туғдириши мумкин”.

Воҳид Халилходжич (Жазоир термаси бош мураббийи):
“Биз ҳужумдаги ҳаракатларни яхшилашимиз керак. Бунинг учун рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни яратишимиз лозим. Бельгия билан ўйиндан ўзимизга зарур бўлган сабоқни олдик ва Кореяга қарши қандай ҳаракат қилишни биламиз”.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика