UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  1 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5

ЖЧ-2014. Ёмғир остида ўтган баҳсда "ацтеклар" ғалаба қозонишди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Ёмғир остида ўтган баҳсда "ацтеклар" ғалаба қозонишди

Жаҳон чемпионатининг "А" гуруҳидан ўрин олган Мексика - Камерун ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Жуда кучли ёмғир остида ўтган учрашувнинг 11-дақиқасида шериклари томонидан оширилган тўпни Жованни Дос Сантос дарвозага йўллади. Бироқ ён ҳакам мексикалик футболчи офсайддан гол урди деб уни инобатга олмади. Такрорий лавҳалар ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлмаганини кўрсатди.

Орадан 5 дақиқа ўтгач энди Камерун гол урди. Бу сафар ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда хатога йўл қўйишмади.



21-дақиқада Ассуа-Экотонинг чап қанотдан ёриб кириб, ЭтоОга оширган тўпини Самуэль дарвозага йўллади, лекин тўп устунга тегиб майдон ташқарисига йўл олди. Ушбу вазиятда Камерун ҳисобни очишга жуда яқин келганди.

Учрашувдаги ҳисоб 61-дақиқада очилди. Дос Сантоснинг дарвозага йўллаган тўпини Итанж қайтарди ва унга биринчи бўлиб етиб келган Перальта ҳисобни очди - 1:0.



Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Ассуа-Экоттонинг пасидан сўнг Муканжо боши билан дарвозага йўллади, Очоа чиройли сейв билан тўпни эгаллаб олди.

Шу тариқа Мексика мундиалнинг илк учрашувида ҳақли равишда уч очкони қўлга киритди.

Иккинчи турда гуруҳ пешқадамлари Бразилия ва Мексика ўзаро куч синашишади.



МЕКСИКА - КАМЕРУН 1:0
13 июнь. 21:00.
Натал. “Дас Дунас” стадиони.
Бош ҳакам
: Вилмар Ролдан (Колумбия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Умберто Клавихо, Эдуардо Диаз (иккиси Колумбия)
Тўртинчи ҳакам: Норберт Хауата (Таити)

Гол:  Перальта, 61.

МЕКСИКА:13.Очоа, 22.Агилар, 2.Ф.Родригес, 4.Р.Маркес, 15.Морено, 7.Лаюн, 6.Эррера (3. Салсидо, 90+1), 23.Васкес, 18.Гуардадо (8. Фабиан, 69), 10.Дос Сантос, 19.Перальта (14. Чичарито, 73)

КАМЕРУН: 16.Итанж, 2.Ассу-Экотто, 3.Нкулу, 4.Жеугун (5. Нунке, 46), 6.Сонг (15. Вебо, 79), 8.Муканжо, 14.Шеджу, 18.Эно, 17.М`Биа, 9.Это'О, 13.Чупо-Мотинг

Огоҳлантиришлар: Морено, 57. Нунке, 77.


"А" гуруҳидаги вазият

ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Бразилия11003 - 123
2Мексика11001 - 013
3Камерун10010 - 1-10
4Хорватия10011 - 3-20

Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика