UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  21 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

ЖЧ-2014. Россия - Жанубий Корея. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Россия - Жанубий Корея. ПРЕВЬЮ

"Н" гуруҳида биринчи тур ўйинларини Россия ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунлаб беради.
Бельгияни гуруҳ фаворити деб оладиган бўлсак, иккинчи ўрин учун асосий даъвогарлар сифатида Россия ва Жанубий Корея кўзга ташланади. Лекин футболда олдиндан тахмин билдириш ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Барчасини учрашув ва унда кимнинг кучлироқ бўлиши ҳал этади.



Қитъадошларимизга тўхталадиган бўлсак, Кореяда сўнгги йилларда пасайиш кузатилаётгани бор гап. Аввалгидек ижрочилар терма жамоага етишмаяпти. Бунга жамоада ўтиш жараёни кузатилгани ҳам сабаб бўлди. Чемпионат олдидан ўтказилган ўртоқлик ўйинларида корейслар ижобий натижалар қайд этишмади. Лекин бу ҳам бирор нарсани белгилаб бермайди. Масалан, Италия ўртоқлик баҳсида Люксембург билан 1:1 ўйнади, кейин эса расмий учрашувда Англиядан устун келди. Корея ҳамиша охирги дақиқаларгача ҳаракат қиладиган футболчиларга эга. Шу сабабли бу жамоадан исталган паллада хавф кутиш мумкин. Хон Мюн Бо амоаси сафида кучли бешликда ўйновчи футболчилар сони кўп. Бунга рус ўйинчиларининг ўз лигаларида юқори маош олиб, Европага интилмай қўйгани сабаб бўлмоқда.



Россия Фабио Капелло қўл остида кучсиз жамоаларга қарши баҳсларда хато қилмасликни ўрганди. Лекин грандлар ёки кўп прессинг қилувчи термалар билан қандай ўйнаши ҳозирча номаълум. ЖЧ олдидан руслар кучи жамоаларга қарши тўп тепишмади. Широковнинг сафдан чиққани Россия учун катта йўқотишга айланиш эҳтимоли мавжуд. Корея ёки Жазоир яхши ўйин намойиш қилган тақдирда бемалол русларга катта муаммо туғдира олади. Ўтган йили Россия ва Корея ўртоқлик баҳсида тўқнаш келиб, унда европаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Корея охирги учта мундиалнинг биринчи ўйинида зафар қучган. Бу жамоа кетма-кет 8-марта жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бундай серия билан Бразилия, Италия, Аргентина, Германия ва Испания мақтана олади холос.



РОССИЯ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Куяба. "Пантаналь" стадиони.
Бош ҳакам
: Нестор Питана (Аргентина).
Тахминий таркиблар
Россия: Акинфеев - Ешенко, В.Березуцкий, Игнашевич, Д.Комбаров - Глушаков, Файзулин - Шатов, Загоев, Жирков - Кокорин.
Жанубий Корея: Чон Сон Рён - Ким Чан Су, Хон Ён Хо, Ким Ён Гвон, Юн Сок Ён - Хан Кук Ён, Ки Сун Юн - Ку Жа Чол, Ли Чун Ён, Сон Хён Мин - Пак Чу Юн.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика