UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:0 (Матнли трансляция)  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  9 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Босния ва Герцеговина Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Босния ва Герцеговина

Жаҳон чемпионатининг яна бир вакили "F" гуруҳидан ўрин олган Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.


Босния ва Герцеговина анча ёш терма жамоа ҳисобланади. Улар ўз тарихларида биринчи бор Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланишди. Сўнгги йилларда Боснияда бир қатор иқтидорли футболчилар етишиб чиқишмоқда. Терма жамоа ўйинлари ҳам йилдан-йилга кучайиб бормоқда.
Босния ва Герцеговина собиқ Югославия давлатидан ажралиб чиққан. 1993 йилга келиб ўзлари расман илк ўйинларини ўтказишган. ФИФАнинг янги аъзоси учун 1993 - 2002 йиллар жамоани шакклланиш даврига тўғри келади. Ушбу йиллар оралиғида жамоа ҳеч қандай натижаларга эриша олмаган. Ёки саралаша босқичларида жиддий рақиб сифатида қаралмаган. Босния ва Герцеговина 2004 йилги Европа чемпионатида иштирок этишга жуда яқин келганди. Лекин саралаша босқичи ҳал қилувчи палласида Норвегия терма жамоаси Боснияни мағлуб этади ва ўзлари Босния ўрнига Портгалияга йўл олишади.
Аста-секин ўз натижаларини яхшилаб бораётган Босния 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Испанияга мағлуб бўлишмайди. Бу катта сенсация тарзида қабул қилинади. Ўшанда Босния ва Герцеговина гуруҳда учинчи ўрин олиб, Германияда ўтказилган мундиалда иштирок этишга яқин қолади. 


Шундан сўнг Босния ва Герцеговина терма жамоаси авлодлар алмашуви юзага келади. Германия чемпионатидан кашф этилган Эдин Жеко, Спахич, Элвер Рахимич сингари футболчилар терма жамоа таркибида ўз дебютларини нишонлашади. Кейинчалик ушбу футболчилар Босниянинг етакчи футболчиларига айланишади.
Мирослав Блажевич жамоаси 2010 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишга янада яқин келади. Бу сафар улар гуруҳда иккинчи поғонани эгаллашади ва плэй-офф ўтиш босқичида Португалияга имкониятни бой бериб, ўз орзуларини яна тўрт йилга  кечиктиришларига тўғри келади.



Йилдан-йилга кучайиб бораётган жамоа ниҳоят Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалга чиптани нақд қилишга эришади. Бу сафар улар ўз гуруҳларида етакчиликни қўлга олишиб, барча рақибларини доғда қолдиришади ва биринчи ўрин билан тўғридан-тўғри Бразилияга бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишади.


Босния ва Герцеговина терма жамоасининг ҳозирги авлоди айни кучли пайти. Таркибга назар ташласангиз, Эдин Жеко, Салихович, Ибишевич, Спахич, Пьянич, Топич, Мисимович сингари иқтидор соҳибларига кўзингиз тушади.



Бу терма жамоа ўз тарихида илк бор халқаро мусобақада иштирок этади.
Улар ўрин олган "F" гуруҳида яқоол фаворит бу Аргентина терма жамоаси. Қолган Нигерия, Эрон ва Босния ва Герцеговина жамоалари иккинчи ўрин учун кураш олиб боришади. Босния ўз тарихидаги илк иштирокидаёқ Жаҳон чемпионатининг кучли 16 терма жамоаси сафига кириш учун ажойиб имкониятга эга ва бу вазифасини бажариш уларни қўлидан келади.

Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳақида
:

Ташкил топган йил
: 1905

Минтақаси
: УЕФА

Бош мураббий
: Сафет Сушич

Жамоа сардори
: Эмир Спахич

Энг кўп ўйнаган футболчи
: Звездан Мисимович (82 ўйин)

Энг яхши тўпурар
: Эдин Жеко (35 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни
: 25

Илк ўйин
: Эрон - Босния ва Герцеговина 1:3 (1993 йил)

Энг йирик ғалабаси
: Лихтенштейн - Босния ва Герцеговина 1:8 (2012 йил)

Энг йирик мағлубияти
: Португалия - Босния ва Герцеговина 6:2 (2011)


Босния ва Герцеговина таркиби:

Дарвозабонлар
: Асмир Бегович ("Сток Сити", Англия), Ясмин Фейзич ("Аален"), Асмир Авдукич ("Борац");

Ҳимоячилар
: Эмир Спахич ("Байер", Германия), Сеад Колашинац ("Шальке", Германия), Эрмин Бичакчич ("Айнтрахт" Б, Германия), Огнен Враньеш ("Элязигспор", Туркия), Тони Сунжич ("Заря", Украина), Авдия Вршаевич ("Хайдук", Хорватия), Менсур Муйджа ("Фрайбург", Германия);

Ярим ҳимоячилар: Звездан Мисимович ("Гуижу Ренхен", Хитой), Харис Медуньянин ("Газиантепспор", Туркия), Миралем Пьянич ("Рома", Италия), Сеяд Салихович ("Хоффенхайм", Германия), Сенад Лулич ("Лацио", Италия), Изет Хайрович ("Галатасарой", Туркия), Сенияд Ибричич ("Қайсари Эржиесспор", Туркия), Эдин Вишча ("Истанбул ББ", Туркия), Тино Сушич ("Хайдук", Хорватия), Муҳаммад Бешич ("Ференцварош", Венгрия), Анел Хажич ("Штурм", Австрия);

Ҳужумчилар
: Эдин Жеко ("Манчестер Сити", Англия), Ведад Ибишевич ("Штутгарт", Германия).


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика