UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  6 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12

ЖЧ-2014. Мезбонлар иродали ғалаба билан бошлашди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мезбонлар иродали ғалаба билан бошлашди

Бразилиядаги мундиалнинг илк учрашувида мезбонлар қийинчилик билан бўлса ҳам ғалабага эришишди.

Мусобақанинг илк турида Бразилия Хорватия билан куч синашди. Ўйиннинг 12-дақиқасида тажрибали Олич чап қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига ерлатиб тўпни оширди, Елавич тўп учун курашди, ундан ўтиб кетган тўпни Марсело кутилмаганда ўз дарвозасига йўллади - 0:1. 



Шундан сўнг майдон эгалари катта куч билан олдинга ўтишди. 21-дақиқада Паулиньо жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага аниқ зарба берди, бироқ Плетикоса навбатдаги бор ўзини кўрсатди 23-дақиқада Неймар ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни шерикларига оширди, жарима майдони ташқарисида турган Оскар тўпни узоқ бурчакка йўллади. "Ростов" посбони ажойиб сейв билан тўпни қайтарди!

28-дақиқада Дарио Срна тўпни жарима майдонига оширди, Давид Луиз узун сочлари ёрдамида тўпни қайтарди. Қайта ҳужумдан сўнг Елавич боши билан тўпни дарвозага йўллади! Жулио Сезар тўпни ушлаб олди.

Кейинги дақиқада ҳисоб тенглашди. Марказда тўпни Оскар эгаллаб олиб нафис ҳаракат билан уни Неймарга узатди, Неймар эса чап оёғи билан ерлатиб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.



Дастлабки бўлим шу ҳисоб билан тугади.

69-дақиқада Деян Ловрен секингина Фредни тортиб қолди Нишимура пенальти белгилади. Белгиланган пенальтини Неймар амалга оширди, Плетикоса тўпни қайтарди, бироқ тўп барибир дарвоза ичига бориб тушди - 2:1. 



76-дақиқада Оскар ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Давид Луиз боши билан дарвозага ноаниқ зарба берди.

Ҳисобда ортда қола бошлаган Хорватия сўнгги дақиқаларда гол уришга яқин келди. 82-дақиқада улар гол уришди, аммо ўша вазиятда Олич дарвозабонга қўпол ўйнагани учун Нишимура голни инобатга олмади.

90-дақиқада Оскар майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига яқинлашиб кучли бўлмаган, лекин ақлли зарба берди. Тўп Плетикоса қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига кириб кетди - 3:1.  

Учрашув Бразилиянинг иродали ғалабаси билан тугади. "А" гуруҳидан ўрин олган иккинчи баҳс 13 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Унда Мексика ва Камерун ўзаро кураш олиб боришади.



БРАЗИЛИЯ - ХОРВАТИЯ 3:1 (1:1)
13 июнь. 01:00.
Сан-Паулу. "Арена Коринтианс" стадиони.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Тору Сагара, Тошиюки Наги (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар: Марсело, 11 автогол - 0:1. Неймар, 29 - 1:1. Неймар, 71 пенальти - 2:1. Оскар, 90+2 - 3:1.

Бразилия:12.Жулио Сезар, 2.Даниэл Алвес, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луис, 6.Марсело,7.Халк (20.Бернард, 68), 8.Паулиньо (18.Эрнанес, 64), 9.Фред, 10.Неймар(16.Рамирес, 89), 11.Оскар, 17.Луис Густаво.

Хорватия: 1.Стипе Плетикоса, 2.Шиме Врсалько, 4.Иван Перишич, 5.Ведран Чорлука, 6.Деян Ловрен, 7.Иван Ракитич, 9. Никица Елавич (16.Анте Ребич, 78), 10.Лука Модрич, 11.Дарио Срна, 20.Матео Ковачич (14.Марсело Брозович, 61), 18.Ивица Олич.

Огоҳлантиришлар: Неймар (27), Чорлука (65), Ловрен (69), Л. Густаво (88).

 

Н.Сайдуллаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика