UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3

ЖЧ-2014. Мезбонлар иродали ғалаба билан бошлашди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мезбонлар иродали ғалаба билан бошлашди

Бразилиядаги мундиалнинг илк учрашувида мезбонлар қийинчилик билан бўлса ҳам ғалабага эришишди.

Мусобақанинг илк турида Бразилия Хорватия билан куч синашди. Ўйиннинг 12-дақиқасида тажрибали Олич чап қанотдан олдинга борди ва жарима майдонига ерлатиб тўпни оширди, Елавич тўп учун курашди, ундан ўтиб кетган тўпни Марсело кутилмаганда ўз дарвозасига йўллади - 0:1. 



Шундан сўнг майдон эгалари катта куч билан олдинга ўтишди. 21-дақиқада Паулиньо жарима майдони ичига кириб бориб дарвозага аниқ зарба берди, бироқ Плетикоса навбатдаги бор ўзини кўрсатди 23-дақиқада Неймар ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва тўпни шерикларига оширди, жарима майдони ташқарисида турган Оскар тўпни узоқ бурчакка йўллади. "Ростов" посбони ажойиб сейв билан тўпни қайтарди!

28-дақиқада Дарио Срна тўпни жарима майдонига оширди, Давид Луиз узун сочлари ёрдамида тўпни қайтарди. Қайта ҳужумдан сўнг Елавич боши билан тўпни дарвозага йўллади! Жулио Сезар тўпни ушлаб олди.

Кейинги дақиқада ҳисоб тенглашди. Марказда тўпни Оскар эгаллаб олиб нафис ҳаракат билан уни Неймарга узатди, Неймар эса чап оёғи билан ерлатиб дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 1:1.



Дастлабки бўлим шу ҳисоб билан тугади.

69-дақиқада Деян Ловрен секингина Фредни тортиб қолди Нишимура пенальти белгилади. Белгиланган пенальтини Неймар амалга оширди, Плетикоса тўпни қайтарди, бироқ тўп барибир дарвоза ичига бориб тушди - 2:1. 



76-дақиқада Оскар ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Давид Луиз боши билан дарвозага ноаниқ зарба берди.

Ҳисобда ортда қола бошлаган Хорватия сўнгги дақиқаларда гол уришга яқин келди. 82-дақиқада улар гол уришди, аммо ўша вазиятда Олич дарвозабонга қўпол ўйнагани учун Нишимура голни инобатга олмади.

90-дақиқада Оскар майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва жарима майдонига яқинлашиб кучли бўлмаган, лекин ақлли зарба берди. Тўп Плетикоса қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига кириб кетди - 3:1.  

Учрашув Бразилиянинг иродали ғалабаси билан тугади. "А" гуруҳидан ўрин олган иккинчи баҳс 13 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Унда Мексика ва Камерун ўзаро кураш олиб боришади.



БРАЗИЛИЯ - ХОРВАТИЯ 3:1 (1:1)
13 июнь. 01:00.
Сан-Паулу. "Арена Коринтианс" стадиони.
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Тору Сагара, Тошиюки Наги (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Голлар: Марсело, 11 автогол - 0:1. Неймар, 29 - 1:1. Неймар, 71 пенальти - 2:1. Оскар, 90+2 - 3:1.

Бразилия:12.Жулио Сезар, 2.Даниэл Алвес, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луис, 6.Марсело,7.Халк (20.Бернард, 68), 8.Паулиньо (18.Эрнанес, 64), 9.Фред, 10.Неймар(16.Рамирес, 89), 11.Оскар, 17.Луис Густаво.

Хорватия: 1.Стипе Плетикоса, 2.Шиме Врсалько, 4.Иван Перишич, 5.Ведран Чорлука, 6.Деян Ловрен, 7.Иван Ракитич, 9. Никица Елавич (16.Анте Ребич, 78), 10.Лука Модрич, 11.Дарио Срна, 20.Матео Ковачич (14.Марсело Брозович, 61), 18.Ивица Олич.

Огоҳлантиришлар: Неймар (27), Чорлука (65), Ловрен (69), Л. Густаво (88).

 

Н.Сайдуллаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика