UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  0 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  0 12:36"Андижон" 17 та ўйиндан буён ОКМКни мағлуб эта олмаяпти  3 12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  9 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  1 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  1 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  2 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  3 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  9 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  7 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1

ЖЧ-2014. Италия – Уругвай. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Италия – Уругвай. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг “D” гуруҳида бугунги охирги тур баҳслари ўтказилади.
Италия Уругвай билан беллашса, Коста-Рика Англияни синовдан ўтказади. Мазкур гуруҳда ҳеч ким кутмаган Коста-Рика 6 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда кетяпти. Италия ва Уругвай ҳисобида эса уч очкодан бор. Охирги ўринда бораётган Англия эса ҳали очко йиғмади.

Ушбу гуруҳдан Коста-Рика чиқиб бўлди. Иккинчи жамоа ким бўлиши эса бугун маълум бўлади. Ўзаро ўйиндан кейин ё Италия ё Уругвай мусобақа билан хайрлашади.



Аслини олганда, ҳар иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқишга ҳақли, бироқ бу - футбол ва кимдир ЖЧни тарк этади. Ахир ким ўйлабди дейсиз, Коста-Риканинг дастлабки икки турда 6 очко жамғаришини. Аввалги икки учрашувда Чезаре Пранделли шогирдлари икки хил ўйин кўрсатишди, Англия билан баҳсда улар ғалаба қозонган бўлса, Коста-Рика билан кечган ўйинда итальянлар ҳеч нарса қила олишмади.

Италиялик журналистларнинг ёзишича, терма жамоа устози бугунги ўйинда бир қатор янги футболчиларни майдонга туширмоқчи. Мураббийни ўйлантираётган энг асосий масала эса қандай қилиб Сураес - Кавани жуфтлигини тўхтатиб қолиш бўляпти. Итальянлар ҳимоясида “Ювентус” учлигининг тўп тепиши кутилмоқда: Барцальи – Бонуччи - Кьеллини. Майдон марказида ҳам шундай учлик ҳаракат қилади: Пирло – Верратти - Маркизио. Шунингдек, ҳужумда кимдир Балотеллига ёрдам бериши керак бўлади. Ўтган ўйинда Кассано, Черчи ва Инсинье ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олишмади. Шу сабаб бугун Иммобиле асосий таркибда тушса керак.

Уругвай термаси устози Оскар Табарес ҳеч қандай катта ўзгаришни амалга оширмаса керак. Чунки унинг жамоаси аввалги баҳсда яхши ҳаракат қилди. Макси Перейра дисквалификация сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, Форлан билан Диего Лугано ҳам таркибдан четда қолишади. Лекин Луганони мураббий тушириши ҳам мумкин, чунки у жамоа сардори ҳисобланади.



Аввалги икки баҳс Суарессиз жамоа билан Суарес ўйнайдиган Уругвай орасидаги фарқни кўрсатиб берди. Луис Суарес ҳозир ҳам ўзининг оптимал формасида эмас, бироқ шунга қарамай у яхши ўйин кўрсатмоқда. Бемалол айтиш мумкин, бугун ҳам Суарес илк дақиқалардан майдонга тушади ва жамоа ўйини унинг атрофида қурилади.

ЖЧ-2014. “D” гуруҳи. 3-тур
ИТАЛИЯ – УРУГВАЙ
Натал. “Дас Дунас” стадиони
Бош ҳакам: Марко Родригес (Мексика)

Тахминий таркиблар

Италия: Буффон — Барцальи, Бонуччи, Кьеллини — Кандрева, Пирло, Верратти, Маркизио, Дармиан — Иммобиле, Балотелли

Уругвай: Муслера — Касерес, Хименес, Годин, А.Перейра — Гонсалес, Риос, Родригес — Лодейро — Суарес, Кавани

Жароҳат олганлар: Де Росси — Лугано (сўроқ остида)
Дисквалификация: Макси Перейра (Уругвай)



Чезаре Пранделли (Италия термаси бош мураббийи):
“Рақиб яхши ўйин кўрсатмоқда, уларнинг Англияга қарши баҳсини кўриб чиқдик. Лекин биз ҳам бу ерга футбол ўйнаш учун келганмиз ва Уругвайга муносиб қаршилик кўрсатиш қўлимиздан келади”.

Оскар Табарес (Уругвай термаси бош мураббийи):
“Ҳозирча иккита ўйиннинг биттасида ғалаба қозондик, энди бор умид учинчи баҳсдан. Менимча, биз Италияни мағлуб эта оламиз. Шогирдларим ўйинга тайёр”.

Қизиқарли фактлар
-   Жаҳон чемпионатларида Италия Жанубий Америка жамоаларидан фақат уч марта мағлуб бўлган. Охирги мағлубият ЖЧ-78да учинчи ўрин учун кечган баҳсда Бразилия билан кечган беллашувда рўй берганди.
-   Уругвай ушбу жаҳон чемпионатида рақиблар дарвозаси томон жами беш марта зарба бериб учта гол урди.
-   Жаҳон чемпионатида шу кунгача еттита ўйин ўтказган Луис Суарес ҳисобида ҳозирча бешта гол бор

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика