UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди  0 10:48ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  4 10:36Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди  4 10:20"Реал" Холандни қандай шароитда сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  6 09:41"Арсенал" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  3 09:00"Манчестер Юнайтед"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари (топ-10) рейтинги тузиб чиқилди  5 08:32Футзал. Куба терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 08:00Мемфис Депай фаолиятини Бразилияда давом эттиради. Футболчининг қанча ишлаб олиши маълум  1 07:25Про лига. Бугун 19-турга старт берилади  1 06:10Миллатлар лигаси. Швейцария - Испания, Испанлар 10 киши бўлиб 9 та зарба беришди ва 4 та гол уришди  1 06:00Миллатлар лигаси. Португалия - Шотландия, Роналду захирадан тушиб баҳс тақдирини ҳал қилди  8 01:47Миллатлар лигаси. Роналду захирадан тушиб Португалияга ғалаба олиб келди, Испания ўн киши бўлиб меҳмонда йирик ҳисоб қайд этди, Хорватия ва Швециядан уйдаги ғалабалар  5 01:02Анасхон Раҳматов: "Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати давомида имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  2 00:58"Атлетико" футболчиси жароҳати боис Аргентина терма жамоасидан Мадридга қайтади  1 00:30Хосе Венансио Лопес: "Энг муҳими хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Бугун 36 дақиқа давомида тартибли ўйин кўрсатдик"  2

ЖЧ-2014. "H" гуруҳи. Сўнгги тур превьюси Янгиликлар

ЖЧ-2014. "H" гуруҳи. Сўнгги тур превьюси

Бугун Бразилиядаги Жаҳон чемпионатининг "H" гуруҳида 3-тур ўйинлари билан гуруҳ босқичи ўз якунига етади.
Ушбу гуруҳда Бельгия терма жамоаси иккинчи турдан сўнг кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилиб бўлган.

Жазоир кейинги босқичга чиқиши учун Россияни мағлуб этса кифоя. Дуранг ўйнаса Жанубий Кореянинг натижасини кутишига тўғри келади.

Россия ҳам 1/8 финалга чиқиши учун ғалаба қозониши шарт. Бундан ташқари Корея Бельгияни ютмаслиги (ёки ўта йирик ҳисобда ютмаслиги) талаб этилади. Мусобақа регламентида очколар тенг бўлиб қолганида аввало тўплар нисбатига қаралиши белгилаб қўйилган.

Жанубий Корея гуруҳдан чиқиши учун ўзи Бельгияни йирикроқ ҳисобда ютиши, нариги ўйинда Жазоир ютамаслиги шарт. Шунда тўплар нисбатига кўра кейинги босқичга чиқиши мумкин.


"H" гуруҳи
ЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Бельгия22003 - 126
2Жазоир21015 - 413
3Россия20111 - 2-11
4Жанубий Корея20113 - 5-21



ЖАЗОИР - РОССИЯ
Жазоир - Россия
27 июнь. 01:00
Бош ҳакам:
Жунайт Чақир (Туркия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Баҳаттин Дуран (Туркия), Тариқ Онгун (Туркия)
Захира ҳаками: Жоел Агуилар (Сальвадор)

Тахминий таркиблар:

Жазоир
: Мболи — Манди, Бугерра, Аллиш, Месба — Меджани, Бенталеб — Фегули, Браими, Жабу — Слимани

Россия: Акинфеев — Козлов, В. Березуцкий, Игнашевич, Д. Комбаров — Файзулин, Глушаков — Самедов, Канунников, Шатов — Кокорин

Жароҳат олганлар: йўқ

Сўроқ остида: Козлов (Россия)



Ўйинолди фикрлар

Вохид Халилхожич (Жазоир бош мураббийи):


"Жазоир айнан ҳозир янги тарих яратишига ишонаман. Россияга қарши ўйиндан сўнг плей-оффга чиқмоқчимиз. Ўйлашимча, бу баҳс терма жамоа тарихидаги энг муҳим баҳс. Жазоирда кучли футболчилар бор, улар ўз кучларини намойиш этишларини истайман".

Фабио Капелло (Россия бош мураббийи):

"Биз доим ғалаба учун ўйнаймиз. Худди шундай тарзда давом этишимиз керак. Менимча, иккала жамоа тактик томонлама тенг. Доим ҳужум ҳақидй ўйлаймиз, бугун ҳам истисно бўлмайди. Жазоир бош мураббийининг мен томонга айтган илиқ гаплари учун раҳмат. У жамоани анчагина яхши тайёрлагани кўриниб турибди".



Қизиқарли фактлар

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар умуман тўқнаш келишмаган.

Россия ЖЧ финал босқичларида Африка жамоаларига қарши охирги икки баҳсда ғолиб бўлган. 1994 йил Камерун устидан 6:1, 2002 йил Тунис устидан 2:0.

Жанубий Кореяга қарши ўйинда Жазоир ўзининг мундиаллардаги 7 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйди.

Жазоир ЖЧда охирги 8та голни иккинчи бўлимда ўтказиб юборган.

Жаҳон чемпионатларида бир ўйинда 3тадан кўп гол урган биринчи жамоа айнан Жазоир бўлди.




БЕЛЬГИЯ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Бельгия - Жанубий Корея
27 июнь. 01:00
Бош ҳакам:
Бенжамин Уильямс (Австралия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Мэтью Крим (Австралия), Хоқон Аназ (Австралия)
Захира ҳаками: Виктор Каррилло (Перу)

Тахминий таркиблар:

Жанубий Корея: Жон Сон Рен — Ли Йон, Хон Ен Хо, Ким Ен Гвон, Юн Сок Йон — Ли Чон Ен, Хан Кук Ен — Ки Сон Ен, Пак Чу Ен, Ку Ча Чол — Сон Хен Мин

Бельгия: Куртуа — Ванден Борре, ван Бюйтен, Ломбертс, Вертонген — Дембеле, Дефур — Миральяс, де Брейне, Азар — Ориги

Жароҳат олганлар: Вермален, Компани (Бельгия)



Ўйинолди фикрлар

Хон Мён Бо (Жанубий Корея бош мураббийи)
:

"Мусобақа охирига қадар қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Олдимизда бошқа йўл йўқ".

Марк Вильмотс (Бельгия бош мураббийи):

"Кам майдонга тушган футболчиларга имкон беришим мумкин. Улар ўзларидан яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қилишади. Қўл остимда 6 нафар ҳужумкор футболчи бор, уларга имкон бераман".



Қизиқарли фактлар


Жамоалар шу кунга қадар 3 марта тўқнаш келишган. Бельгия ҳисобида иккита ғалаба ва битта дуранг. Тўплар нисбатида Бельгия устун - 5:2.

ЖЧ-1990
Бельгия - Жанубий Корея 2:0

ЖЧ-1998
Бельгия - Жанубий Корея 1:1

Ўртоқлик учрашуви
Жанубий Корея - Бельгия 1:2

Бельгия ЖЧ-2014 саралаши доирасида умуман мағлуб бўлмаган (8 ғалаба, 2 дуранг). Вильмотс шогирдлари мундиалда ҳам мағлубиятсиз серияни давом эттиришмоқда.

Бельгиянинг мундиаллардаги охирги 5та голи учрашувнинг сўнгги 20 дақиқасида урилган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика