UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  136 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

ЖЧ-2014. Голландия – Мексика. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Голландия – Мексика. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун 1/8 финалдан ўрин олган ўйинлар давом эттирилади.
Форталеза шаҳридаги “Кастелан” стадионида Голландия ва Мексика ўзаро баҳс олиб боради. Яхши биласиз, бундан тўрт йил муқаддам ЖАРда ўтказилган мундиалда Голландия финалга қадар етиб бориб, якунда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўшанда голландларга Берт ван Мервейк бош мураббийлик қилган.

Ҳозирги жамоани эса Луи ван Гаал бошқармоқда ва мутахассисларнинг айтишича, ҳар икки жамоа бир-биридан тубдан фарқ қилади. Ҳозирги жамоа мухлисларни айниқcа ўткир ҳужумлари билан ҳайрон қолдирмоқда. Голландия гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп тўп киритган жамоа бўлди: 10та гол. Голландлар кўп гол уриши учун биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилиши шарт эмас. Масалан, Чили билан ўйинни олайлик. Голландия бутун ўйин давомида тўпга 36 фоиз эгалик қилган бўлишига қарамай, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ван Гаалнинг энг асосий қуроли шундаки, жамоа ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади.



Қизиғи шундаки, Мексика ҳам Голландия каби ҳужумга тез ўтишни маъқул кўради. Шундай экан, бугунги учрашувнинг анча қизиқарли кечиши кутилмоқда. Мигель Эррера шогирдлари Хорватия ва Мексика билан кечган баҳсларда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашди, шунга қарамай ижобий натижага эришишди. Аммо бугунги плей-офф баҳсида барибир Голландия фаворит сифатида эътироф этилмоқда.

Луи Ван Гаал дисквалификация туфайли гуруҳдаги охирги ўйинни ўтказиб юборган Робин ван Персини бугун илк дақиқалардан майдонга туширади. Роббен, Блинд, де Врей, Найжел де Йонг гарчи алоҳида шуғулланган бўлишса-да, улар ҳам бугунги беллашувга тайёр. Мексикада эса битта йўқотиш бор. Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб Хосе Хуан Васкес ўтказиб юборади ва унинг ўрнини Карлос Сальсидо эгаллайди.



ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГОЛЛАНДИЯ – МЕКСИКА
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам: Предро Проэнса (Португалия)

Тахминий таркиблар

Голландия: Силессен — де Врей, Влаар, Мантинс Инди — Янмаат, де Йонг, де Гузман, Блинд — Снайдер — ван Перси, Роббен

Мексика: Очоа — Родригес, Маркес, Морено — Агилар, Эррера, Сальсидо, Гуардадо, Лаюн — дос Сантос, Перальта

Луи ван Гаал (Голландия термаси бош мураббийи):
“Мен бу ерга бир йил олдин ҳам келгандим ва ўшанда ҳаво анча иссиқ эди. Лекин намлик юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Менимча, об-ҳаво Мексикага ҳам ўз таъсирини ўтказади”.

Мигель Эррера (Мексика термаси бош мураббийи):
“КОНКАКАФ кучайиб бормоқда. Энди бу минтақада кучсиз футбол мавжуд дея олмаймиз. Биз энди бошқа қитъалар билан ҳам тенгма-тенг кураша оладиган савияга чиқдик. Мухлисларимиз яхши қўллаб турса Голландиядан ҳам ўта оламиз”.



Қизиқарли фактлар
-   Голландия ЖЧ гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп гол урди: 10та
-   Мексика гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди.
-   Мексика ўз тарихи мобайнида фақат икки марта ЖЧ чорак финалига йўл олган
-   Голландия жаҳон чемпионатларидаги охирги ўнта учрашувдан 9тасида ғалаба қозонган.
-   Арьен Роббен терма жамоада ўзининг охирги 9та ўйинида 8та гол урди
-   Робин ван Перси МТЖдаги охирги 25 учрашувида 21та гол урди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика