UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:09ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  1 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  2 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  11 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  7

ЖЧ-2014. Германия – Жазоир. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Германия – Жазоир. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган учрашувлар давом этади.
1 июлга ўтар кечаси Германия терма жамоаси Порту-Алегрида жойлашган “Бейра-Рио” стадионида Жазоирга қарши баҳс олиб боради. Ғалаба қозонган жамоа чорак финалга йўл олади, мағлуб бўлган томон эса уйига қайтиб кетади.

Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкин, Жазоир терма жамоаси мундиал кашфиётларидан бири бўлди. Жамоа бош мураббийи Воҳид Халилходжич қўл остида энг кучли футболчиларни тўплай олди. Қолаверса, Жазоир жой олган гуруҳни кучли деб бўлмасди, шу боис уларнинг кейинги босқичга йўл олиши у қадар шов-шув сифатида қабул қилинмади. Лекин жазоирликлар кўпчиликни ўзларига қаратгани бор гап.



Жазоир Африка вакиллари орасида кейинги босқичга йўл олган Нигерия билан бирга иккинчи жамоа бўлди. Бельгия билан кечган баҳсда Халилходжич шогирдлари ажойиб тарзда ҳимоялана олишди. Жанубий Кореяга қарши беллашувда эса улар ҳужумкор вариантни танлашди. Россияга қарши ўтган охирги ўйинда эса руслар билан тенгма-тенг ҳаракат қилишди ва якунда ўзларига керакли бўлган натижани қўлга киритишди.

Германия терма жамоаси ҳам гуруҳ баҳсларини кўтаринки кайфиятда ўтказди. Тўғри, муаммолар бўлди. Масалан, Гана билан ўйинда кутилмаган дуранг қайд этилди. Шунга қарамай, немисларни ҳеч ким танқид қилгани йўқ. Чунки улар ўз услубига содиқ қолган ҳолда ҳаракат қилишди ва охирги турда АҚШни мағлуб этишди. Яширишнинг ҳожати йўқ, Германия бу сафар ҳам фаворит ҳисобланмоқда, лекин шу ўринда Жазоирни ҳам камситиш керак эмас. Бу жамоа ҳимоядан ҳужумга тез ўта олади, қолаверса, вазиятлардан унумли фойдаланишни билади. Бу эса Германия учун муаммо туғдириши мумкин.

Айни пайтда ҳеч бир жамоада таркиб бўйича деярли муаммо йўқ. Жазоирда ҳамма ўйинчилар соғ, Германияда эса биргина Лукас Подольски жароҳат олган. Шу боис бу футболчи навбатдаги беллашувда иштирок эта олмайди.



ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГЕРМАНИЯ – ЖАЗОИР
Порту-Алегри. “Бейра-Рио” стадиони
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия)

Тахминий таркиблар

Германия: Нойер — Боатенг, Мертезакер, Хуммельс, Ховедес — Лам, Швайнштайгер, Кроос — Озил, Мюллер, Гётце.

Жазоир: Мболи — Манди, Алиш, Бугерра, Месба — Межани, Бенталеб — Фегули, Браими, Жабу — Слимани



Йоахим Лёв (Германия термаси бош мураббийи):
“Жазоирга қарши ўйин осон бўлмайди. Мен улар иштирокидаги баҳсларни кўриб чиқдим ва шуни айтишим мумкин, биз тажовузкор ўйин намойиш этадиган жамоага қарши кураш олиб борамиз. Кейинги босқичга чиқиш учун бор кучни ишга солишимиз даркор”.

Воҳид Халилходжич (Жазоир термаси бош мураббийи):
“Биз кичкина Жазоирмиз, лекин катта Германияга қарши ўйнаймиз. Турнирдаги тўртинчи ўйинимиз ҳаммасидан қийин кечса керак”.

Қизиқарли фактлар
-   Германия шу пайтгача Жазоирга қарши икки марта ўйнаган ва иккаласида ҳам мағлуб бўлган
-   Германия охирги учта жаҳон чемпионатида ярим финалларда иштирок этиб келмоқда. Кетма-кет тўртинчи марта чиқса жаҳон рекорди ўрнатилади.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика