UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   6 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  11 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  6 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  12 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1

ЖЧ-2014. Франция ортиқча қийинчиликсиз чорак финалга чиқди Янгиликлар

ЖЧ-2014. Франция ортиқча қийинчиликсиз чорак финалга чиқди

Бразилиядаги мундиалнинг яна бир чорак финалчиси номи маълум бўлди.

Дидье Дешам бошчилигидаги Франция терма жамоаси Нигерияга қарши майдонга тушди. Учрашувда кўпчилик айнан Европа жамоаси зафар қучишини тахмин қилишганди. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди.

Балки французлар у қадар ёрқин ўйин намойиш эта олмагандирлар лекин ўзларига керакли натижага эриша олишди.

Биринчи бўлимда французларнинг ҳужумларини Эньеяма фамилиялик посбон қайтариб турди. Айниқса Погбанинг кучли зарбасидан сўнг Винсент ўзини ёрқин намойиш эта олди. 


79-дақиқада Вальбуэна тўпни жарима майдонига оширди, Эньеяма тўпни қайтарди, аммо бу тўп Погбанинг бошига борди. Ёш ярим ҳимоячи осонлик билан бўш дарвозага тўпни йўллади - 1:0.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна ўша тиниб тинчимас Вальбуэнанинг пасидан сўнг Гризманн тўп учун интилди, кутилмаганда Жозеф Йобо тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди - 2:0.


Баҳс айнан шу ҳисоб билан ўз якунига етди ва "хўрозлар" кейинги босқичга йўл олишди.

Франциянинг чорак финалдаги рақиби Германия ва Жазоир ўртасидаги баҳсдан сўнг маълум бўлади.


ФРАНЦИЯ - НИГЕРИЯ 2:0
Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони.
Бош ҳакам: Мэтт Гейгер (АҚШ).
Қанотлардаги ҳакамлар: Марк Херд, Жо Флетчер
Заҳирадаги ҳакам: Алиризо Фағони
Голлар: Пол Погба 79, Жозеф Йобо 90+1 автогол

Франция: Уго Льорис, Матье Дебюши, Лоран Косельни, Рафаэль Варан, Патрис Эвра, Йоан Кабай, Поль Погба, Блэз Матюиди, Матье Вальбуэна (Сиссоко, 90+4), Оливье Жиру (Антуан Гризманн, 62), Карим Бензема.

Нигерия: Винсент Эньяма, Эфе Эмброуз, Жозеф Йобо, Кеннет Омеруо, Жувон Ошанива, Жон Оби Микел, Оджени Онази (Рубен Габриэль, 60), Ахмад Муса, Питер Одемвинги, Виктор Мозес (Уче Нвофор, 89), Эммануэль Эменике.

Огоҳлантиришлар: Блэз Матюиди 54.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика