UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  12 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  4 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  8 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1

ЖЧ-2014. Финалда ким ютади? Футболчилардан фикрлар Янгиликлар

ЖЧ-2014. Финалда ким ютади? Футболчилардан фикрлар

Тунда Бразилиядаги мундиланинг финал ўйини бўлиб ўтади.
Аргентина ва Германия ўртасидаги ўйиндан олдин бир қатор футболчиларга ким чемпион бўлади деган савол билан мурожаат қилдик.

Павел Смоляченко "Нефтчи" ярим ҳимоячиси: Германияга мухлислик қиламан.

Темурхўжа Абдухолиқов "Хайдук" ҳужумчиси: Германияга мухлислик қиламан, лекин ютади деб ишонч билан айта олмайман. Сабаби Месси ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин.

Никита Рибкин "Пахтакор" дарвозабони: Германия.

Акбар Тўраев "Бунёдкор" дарвозабони: Германия кучли ўйин намойиш этмоқда. Менимча айнан немислар ғалаба қозонишса керак.

Тимур Ҳакимов "Пахтакор" ҳужумчиси: Аргентина ютади.

Владимир Шишелов "Қизилқум" ҳужумчиси: Германия икки тўп фарқи билан зафар қучади.

Милош Трифунович "Бунёдкор"нинг собиқ ҳужумчиси ҳозирда "Атирау" (Қозоғистон): Ўзбекистонга салом! Финалда Германия ютади.


Бошқа футболчиларнинг фикрлари бироздан сўнг тақдим этилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика