UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  0 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  1 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  7 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  10 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  11 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  13 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  16 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  24 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6

ЖЧ-2014. Эрон терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби маълум Янгиликлар

ЖЧ-2014. Эрон терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби маълум

Эрон бош мураббийи Карлуш Кейруш бугун жамоасининг кенгайтирилган таркибини маълум қилди. Таркибдан ҳозирча 28 нафар ўйинчи жой олган бўлиб, бу рўйхат ҳали бештага қисқаради.
Португалиялик мураббий ФИФА талабларига кўра 23 нафар футболчини саралаб олади. Кейруш якуний рўйхатни 2 июнгача топшириши керак. Эрон термаси 12 майдан Австрияда 18 кунлик ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди. Бу вақт оралиғида форслар Беларусь, Черногория ва Ангола терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ЖЧ-2014нинг “А” гуруҳида Аргентина, Босния ва Нигерияга қарши баҳс олиб боради. Қуйида бу жамоанинг кенгайтирилган таркибини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар: Даниэль Давари (“Айнтрахт”), Алиризо Хагиги (“Спортинг”), Раҳмон Аҳмади (“Сепахон”), Суша Макани (“Фулад”);

Ҳимоячилар: Хусро Ҳайдари (“Истиқлол”), Ҳуссайн Маҳини (“Пирузи”), Стивен Бейташур (“Ванкувер”), Пежман Мунтазари (“Умм Салал”), Жалол Ҳусайни (“Пирузи”), Амир Садеги (“Истиқлол”), Муҳаммад Ризо Ханзаде (“Зоб Ахан”), Аҳмад Аленемаҳ (“Нафт”), Ҳашим Бейкзаде (“Истиқлол”), Эҳсан Ҳажсафи (“Сепахон”), Меҳрдад Пулади (“Пирузи”);

Ярим ҳимоячилар: Жавод Некунам (“Ал Қувайт”), Андраник Теймурян (“Истиқлол”), Ризо Хагиги (“Пирузи”), Гашим Хададифар (“Зоб Ахан”), Бахтиёр Рахмони (“Фулад”), Алиризо Жаҳанбахш (НЕК), Ашкан Дежага (“Фулхэм”);

Ҳужумчилар: Маъсуд Шожайи (“Лас Пальмас”), Муҳаммад Ризо Халатбари (“Пирузи”), Меҳди Шарифи (“Сепахон”), Ризо Гучаннажод (“Чарльтон”), Карим Ансарифард (“Пирузи”), Сардор Азмун (“Рубин”).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика