UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ЖЧ-2014. Аргентина - Швейцария. ПРЕВЬЮ Янгиликлар

ЖЧ-2014. Аргентина - Швейцария. ПРЕВЬЮ

Чорак финалга чиқиш учун Лионел Месси ва унинг жамоадошлари "чақилмас ёнғоқ" Швейцарияни таслим қилиши керак.
Аргентина гуруҳ босқичида уч бор ғалаба қозонди. Аммо учала сафар ҳам осон ғалаба қўлга киритлгани йўқ. Лионель Месси барча ўйинларда жамоасининг муҳим голларини урди.

Оттмар Хитцфельд шогирдлари гуруҳда Францияга йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Қолган икки баҳсда эса Эквадор ва Гондурас устидан ғалабага эришган Швейцария кейинги босқчига чиқди.



Иккала жамоа шу босқичга қадар бир нечта йўқотишларга дуч келди. Швейцариялик марказий ҳимоячи Стив фон Берген юз суягидан жароҳат олди. Сабелья эса мундиалда ҳужумчи Серхио Агуэрони майдонга тушура олмайди. Унинг ўрнини Эсекьель Лавесси тўлдириши керак. Бундан ташқари Швейцария ҳужумчиси Марио Гавранович ЖЧ-2014да бирон марта ҳам майдонга тушмай ортига қайтадиган бўлди.


Аргентина - Швейцария
1 июль. 21:00
Бош ҳакам:
Юнас Эрикссон (Швеция)
Ёрдамчи ҳакамлар: Матиас Класениус (Швеция), Даниэль Варнмарк (Швеция)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Тахминий таркиблар:

Аргентина:
Ромеро — Сабалета, Гарай, Фернандес, Рохо — Гаго, Маскерано, Ди Мария — Месси, Лавесси, Игуаин

Швейцария: Бенальо — Лихтштайнер, Шер, Джуру, Родригес — Берами, Инлер — Джака, Шачири, Мехмеди — Дрмич  

Жароҳат олганлар: Агуэро — фон Берген, Гавранович



Ўйиндан олдинги фикрлар

Алехандро Сабелья (Аргентина бош мураббийи):


"Концентрация ва балансни қандай қилиб сақлаб туриш кераклигини биламиз. Албатта, гуруҳ босқичида хато қилсанг бошқа ўйинларда уни тўғрилаш мумкин. Плей-офф ўйинларида эса бундай эмас".

Оттмар Хитцфельд (Швейцария бош мураббийи):

"Швейцария — Аргентинага қарши ўйинда яққол аутсайдер, аммо бизнинг йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ. Мессига қарши алоҳида футболчи бириктириш? Йўқ. Биз барча футболчиларга қарши ўйнашимиз керак. Шунда Мессини ҳам тўхтата оламиз".



Ўзаро ўйинлар

Икки жамоа ўзаро 6 марта тўқнаш келишган. Устунлик Аргентина томонида. Жанубий Америка жамоаси 4 бор ғалаба қозонган ва 2 марта дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати: 14:3

Жамоалар ўртасидаги охирги ўйин (29.02.2012): Швейцария — Аргентина 1:3 (Шакири - Месси 3та)

Қизиқарли фактлар

Лионель Месси Бразилияда Жаҳон чемпионатларидаги 7 ўйинлик голсиз серияга барҳам бериб 3та ўйинда 4та гол урди.

Аргентина Жаҳон чемпионатларининг 1/8 финалида олти бор ўйнаган. Фақат бир марта (1994 йил Руминияга қарши) жамоа чорак финалга чиқа олмаган.

Швейцария эса икки бор 1/8 финалда ўйнаган ва иккласида ҳам мағлуб бўлган. 1994 йил Испанияга ва 2006 йил Украинага.

Аргентина гуруҳ босқичидаги учта ўйинда 65,6 фоиз тўпни ўзида сақлаб турган. Бу натижа мундиалдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика