Жардим: "Чорак финалда барча "Монако" билан тушишни истайди"
18 мар 2015 23:12
Янгиликлар
Жардим: "Чорак финалда барча "Монако" билан тушишни истайди"
"Монако" бош мураббийи Леандру Жардим жамоасининг чорак финалга йўл олганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Чорак финалда барча "Монако"га қарши ўйнашни истайди. Мен учун бу Чемпионлар Лигасидаги илк чорак финал. Бизнинг ушбу босқичга етиб келишимизни ҳеч ким кутмаганди. Бу бизнинг меҳнатларимиз учун муносиб мукофот. Ўйиндан завқ олдим. Умид қиламанки, мухлисларимиз кейинги ўйинларда ҳам бизни ёлғизлатиб қўймайдилар", - дейди мураббий.
Фикрлар