UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  20 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  2 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  27

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди Янгиликлар

Жамшид ва Жалолиддин Урганчда тантанали тарзда кутиб олинди

Туркия заминида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси муносиб иштирок этиб қайтди.
Футболчиларимиз дунёнинг саккиз кучли жамоаси қаторидан ўрин олишга муваффақ  бўлишди. Ҳамюртларимизнинг  ушбу натижаси тарихий воқеалик албатта.

Мамлакатимиз терма жамоасининг ушбу ютуғида икки нафар урганчлик футболчи-  Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машариповларнинг ҳам ҳиссаси борлигидан хоразмликлар  ниҳоятда қувонишаяпти.

Кеча кечқурун “Урганч” халқаро аэропортида ушбу футболчилар тантанали равишда кутиб олинди.  Тошкент-Урганч йўналиши бўйича парвоз қилган самолёт аэропортга келиб қўниши билан карнай-сурнайларнинг шўх садоси ён-атрофни тутиб кетди. Кутиб олишга чиққанлар орасида Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азамат Йўлдошев, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, футболчилар таҳсил олган Янгибозор туманидаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати раҳбарияти ва мураббийлари,  “Тўмарис” жамоаси қизлари, футболчиларнинг ота-оналари, яқинлари, дўстлари, футбол ишқибозлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари бор эди.
 
Мана, дунё футбол аҳлини лол қолдиришган йигитлар чиқиш йўлакчасида кўриниш беришди. Беихтиёр йиғилганлар кўзларида қувонч ёшлари пайдо бўлди. Оёғидаги жароҳатига қарамай, Жамшид жамоадоши Жалолиддин билан биргаликда қадрдонлари сари ошиқишди.

Шу ернинг ўзида кичик тадбир бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Равшан Жабборов футболчиларимизни эришган муваффақиятлари билан муборакбод этди. Келгусида ўзбек футболини ривожи йўлида ёш “чарм тўп” усталарига омадлар тилади. Сўнгра, Жамшид Искандаров ва Жалолиддин Машарипов ҳамда уларнинг биринчи мураббийи Олимбой Давлетовларга ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида зарбоп тўн кийгизилди. Анвойи гуллардан иборат гулдасталар тақдим қилинди.
   
Шу ўринда айтиш жоизки, футболчиларимиз иштирокидаги тадбир ва учрашувлар Хоразм воҳасида давом этади.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика