UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Хоразм" (матнли трансляция)  37 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  28 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Жаъфар Ирисметов: "Тошкентда иккита ҳужумчи билан ўйнаса ҳам бўлади" Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: "Тошкентда иккита ҳужумчи билан ўйнаса ҳам бўлади"

Ўз вақтида голеадор ҳужумчи сифатида қаралган Жаъфар Ирисметов бугунги кунда бутсаларини михга илганлигини айтиб ўтиш керак.
Эндиликда ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўришни мақсад қилган собиқ футболчи миллий терма жамоамиз сафида 36 ўйин (2312 дақиқа) ўтказиб, рақиблар дарвозасига 15 бор йўл топа олган.

"Учрашув ҳамюртларимизнинг устунлиги остида ўтди", - дея гап бошлади Ирисметов. "Очиғи, Иорданиядан бундай даражада бўш ўйин кутмагандим. Сабаби улар ўз мухлислари қаршисида икки хисса куч билан ҳаракат қилишади деб ўйлагандим. Рақибнинг сустлигидан вакилларимиз унумли фойдаланишга ўтишди. Бу албатта қониқарли натижани келтирди. Тан олиш керак, футболчиларимиз баҳсда асосан биринчи навбатда натижа учун ўйнади. Ҳисобни 1:1 кўринишга келтирганидан сўнг, йигитлар кўпроқ натижани ушлаб қолиш ва сафардан камида дуранг билан қайтишни ўйлаб тўп суришди".

"Менимча учрашувнинг энг яхши футболчиси Жасур Ҳасанов бўлди. Чап қанот ярим ҳимоячимиз бошқаларга нисбатан фаол ўйин намойиш этди. Ўз қанотидан рақиб ҳимоячиларига катта қийинчилик туғдира олди. Қолаверса ўйиндаги ягона голимиз ҳам айнан Ҳасановнинг тўп оширишидан сўнг юз берди".

"Аммандаги ўйинда ҳужум чизиғда ҳаракат қилган Насимов ва Бақоевга ортиқча эътироз йўқ. Улар қўлдан келганича яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Уларнинг ҳеч бирига ўйин давомида голга айлантира оладиган даражада паслар оширилмади. Лекин шунга қарамай олдинги чизиқ вакилларининг фойдаси тегди деб ўйлайман. Хусусан Баҳодир Насимов биринчи бўлимда ҳимояга қайтиб ҳам бурчак тўпи амалга оширилаётган чоғларда анча ёрдам берди. Унинг ўрнига туширилган Улуғбек Бақоев эса ўзи учун оширилган тўпларни ушлаб туриб, рақиб футболчиларини чалғита олди. Менимча энди Тошкентда бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида мураббийлар бу иккала ҳужумчини ҳам бошланғич таркибда туширса бўлади. Чунки бўлажак ўйинда ҳам гол уришимиз муҳим саналади.

Умуман олганда, жавоб учрашувида имкониятларимиз юқори. Умид қиламанки, йигитларимиз Иорданияни Тошкентда мағлубиятга учрата олади. ЖЧга чиқиш имкониятларимиз ҳақида эса ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Чунки кейинги босқичда ким билан рўбарў келишимиз ноъмалум бўлиб турибди. Агарда Уругвай билан тўқнаш келадиган бўлсак, биз учун осон бўлмаслиги аниқ".

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика