UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК (матнли трансляция)  4 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  1 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  1 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  9 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   22 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3

Зейтуллаев: "Италияда Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда" Янгиликлар

Зейтуллаев: "Италияда Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда"

Ўзбекистон терма жамоаси, "Ювентус" ва "Женоа" собиқ ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик Илёс Зейтуллаев "Ростов"дан "Женоа"га ўтган форвард Элдор Шомуродов ҳақида гапирди.

"Ўзбекистондан Россияга кетиш бошқа нарса. Ватанимизда русча гаплашишади ва тил тўсиғи у қадар сезилмайди. Италияга йўл олганингизда эса инсонлар ўртасида умуман бошқача муносабатлар, бошқача тил ва ўзларининг маданий жиҳатлари сезилади. Мен ҳатто бу ердаги футболнинг ўзига хосликлари ҳақида гапирмаяпман ҳам.

Италияга келганимда, маҳаллий футбол тактикасининг мураккаблиги мени ҳайратга солганди. Чет эллик буни бирдан тушуниши жуда қийин нарса. Италияда улар Шомуродовнинг ўқишни ёқтиришини, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўришини ёзишмоқда. Агар у ростдан ҳам очиқ бўлса, унга қийинчилик юзага келмайди.

Шомуродов "Ювентус"даги иккинчи ўзбек футболчиси бўлиши учун нима қилиши керак? Ҳаётда ҳамма нарса бўлади. Аммо, олдин "Женоа"да ўз ўрнини эгаллаши керак. "Ювентус"га кириш қийин. Элдорга Генуя клубида ўз ўрнини эгаллашини тилайман, бу ажойиб бўлар эди", - дейди Зейтуллаев.

→ Биласизми? Шомуродов Италия А сериясида ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлади 

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика