"Зенит"нинг украиналик футболчиси Ракицкий 11 йилда 11-бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди
03 май 2021 09:25
Янгиликлар
"Зенит"нинг украиналик футболчиси Ракицкий 11 йилда 11-бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди
Кеча украиналик ҳимоячи Ярослав Ракицкий Петербургнинг "Зенит" клуби таркибида Россия чемпионига айланди.
Ракицкий 11 йил ичида 11-бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
"Шахтёр" сафида ўйнаган Ярослав саккиз бор Украина Премьер-лигаси олтин медалларига эга чиққан - 2009/10, 2010/11, 2011/12, 2012/13, 2013/14, 2016/17, 2017/18 ва 2018/19. Украиналик сўнгги бор ҳам "Шахтёр" билан, ҳам "Зенит" билан чемпионга айланган.
Ракицкий Петербургга 2019 йилнинг қишида келган ва энди уч бор РПЛ ғолиби ҳисобланади (2018/19, 2019/20, 2020/21).
Фикрлар