"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди
03 июл 20:44
Янгиликлар
"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди
"Зенит" "Фламенго"га Жерсон Сантоснинг 25 миллион евролик товон пулини тўлаб берди.
Шу орқали "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган бразилиялик футболчи Россия сари йўл оладиган бўлди. "Globo" маълумотига кўра, Жерсон "Ал Насср"га ўтмаганидан афсусда. Чунки у Россиядаги 4 мавсумида ҳам Саудиядаги икки йиллик пулни ишлаб топа олмайди.
"Ал Насср" футболчи учун йилига 30 миллион евро маош тўлашга тайёр бўлган.
Жерсон якунланган мавсумда 17 ўйинда 1 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг "Зенит"га ўтгани 9 июль куни расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар