UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  5 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  2 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  52 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  6 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  41 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас" Янгиликлар

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бизнинг мақсадимиз кубок доирасидаги ҳар бир учрашувда ёш футболчиларга тажриба тўплашлари учун имконият яратиб бериш. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, йигитлар ҳаракат қилишди. Тажриба борасида "Локомотив" устун эканлиги кўриниб турди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман.


- Футболчиларингизни ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Айтиб ўтганимдек, йигитлар кучли рақибга қарши қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Жамоамиз ёш, шу каби ўйинлар орқали тажриба тўплаймиз. Қаердадир бир қадам етмай қолаяпти. Ишлаймиз, ишлашда давом этсак, вақти келиб натижа ўзи келади.

- Ўйиндаги ягона гол пенальтидан киритилди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамлар қарорини кўриб чиқадиганлар бор. Биз муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Вазият такрорини кўриб чиққанимиз йўқ.

- Мухлисларга маълумот ўрнида, бу жамоа аввалги "Зомин" эмас, шундайми?

- Ҳа, шундай. Ҳозир мутлақо бошқа, янги клуб тузилган. Лекин уй учрашувларимизни "Зомин" стадионида ўтказамиз.

- Кубокда гуруҳдан чиқиш вазифаси борми?

- Биз кўпроқ тажриба тўплашни мақсад қилганмиз. Кўрдик, Суперлига клубига қарши ўйнай олар эканмиз. Ҳеч бир жамоа ютқазиш учун майдонга чиқмайди. Биринчи лига учрашувларига ҳам жиддий ҳозирлик кўраяпмиз.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика