Занетти энг зўр мураббий ким эканлигини айтди

Mirjalol Normatov
12 апр 2020, 13:59
"Интер" вице-президенти Хавьер Занетти "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью ҳақидаги фикрларини билдирди.

Португалиялик мураббий 2008-2010 йиллар давомида миланликларни бошқарган.

"Моуриньюни дунёнинг энг зўр мураббийи дейиш хато бўлмайди. У "Интер"ни бошқарганида барча эхтиросларини сарфларди. Айнан унинг хизматлари эвазига биз катта натижаларга эришганмиз", - деди Занетти.

"Интер" Моуринью қўл остида икки бора мамлакат чемпиони ва бир мартадан Италия Кубоги, Суперкубоги ҳамда Европа чемпионлар лигаси совринини ютган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN