“Зальцбург” сўнги 10 йилда саккизинчи марта Австрия кубогида ғолиб чиқди
02 май 2021 09:35
Янгиликлар
“Зальцбург” сўнги 10 йилда саккизинчи марта Австрия кубогида ғолиб чиқди
Кеча Австрия кубогининг финал учрашувида “Зальцбург” футболчилари ЛАСК клубини йирик ҳисобда таслим этишди.
Клагенфурт шаҳридаги “Вёртерзе –Штадион”да бўлиб ўтган беллашувда зальцбургликлар кутилганидек мамлакат кубогини ўз музейларига олиб кетадиган бўлишди.
Учрашувда Мергим Бериша, Бренден Эронсон ва Энок Мвелу киритган голлар “қизил буқа”ларга йирик ғалабани тақдим этди.
“Зальцбург” ўз тарихида саккизинчи бор Австрия кубоги ғолиблигига эришди. Жамоа барча ғалабаларига сўнги 10 йил ичида эришди. ЛАСК жамоаси эса ўз тарихида фақат бир марта (1965 йил) кубокда ғолиб чиққан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар