UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  0 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  0 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  1 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  2 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  12 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  21 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  15 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  168 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1

"Ювентус"дан дуранг, Чемпионлик сари дадил одимлаётган "Интер" ва А Серия бошқа ўйинлари якуни Янгиликлар

"Ювентус"дан дуранг, Чемпионлик сари дадил одимлаётган "Интер" ва А Серия бошқа ўйинлари якуни

Италия чемпионати 33-тур учрашувлари ортда қолди.

"Ювентус" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади

Қизиғи, жанжаллар билан "Фиорентина"ни тарк этган ва "Ювентус"га кўчиб ўтган Федерико Кьеза бу беллашувга ташриф ҳам буюрмади - италияликнинг жароҳати бор. Мухлислар трибуналарга киритилмаётган бўлса-да, уни "илиқ" кутиб олишлари аниқ эди. Меҳмондўстликни "Фиорентина" ҳам кўрсатиб берди. Якини шогирдлари учрашувни зўр бошлашди. Касерес бош билан яхши зарба берди, Пульгарнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин эса тўп устунга тегиб қайтди. Бу каби ҳужумлар самара келтирмаслиги қийин эди ва натижада меҳмонлар дарвозасига пенальти белгиланди ва Влахович уни муваффақиятли амалга оширди. Жавоб ҳужумида Рэмси мувозанатни тиклашга жуда яқин келганди, бироқ мўлжалда бироз адашди. Умуман олганда, биринчи бўлим "Ювентус" учун оғир ўтди.

Иккинчи бўлим аввалида эса Мората чинакам шедевр кўрсатди. Куадрадодан тўпни қабул қилиб олган испаниялик жарима майдони бурчагида бир айланиб, тўпни голкипернинг устидан ташлаб қўйди. Голдан руҳланган "кекса синьора" босимни давом эттириш ўрнига, ўз дарвозасидан гол олиб чиқишига сал қолди. Аввалига Рибери тепган жарима зарбасига бир оз аниқлик етишмади, кейин эса Шенсний Пульгарнинг навбатдаги зарбасини қийинчилик билан қайтарди. "Ювентус" эса ҳужумда у қадар ҳам кўп имконият ярата олмасди. Бунинг оқибатида Пирло шогирдлари қанотларда узатмаларга таяниб қолишди. Дуранг эса ўйин учун адолатли натижа бўлди.


Чемпионлик сари дадил одимлаётган "Интер" бу сафар "Верона"ни енгди 

"Нерадзурри" 11 йил деганда скудеттони қўлга киритиши мумкин. Бу футболчиларга ўзгача босим юклаши аниқ ва балки шу сабаб жамоа охирги пайтлар ўз даражасида ҳаракат қила олмаётгандир. "Верона"га қарши учрашув ҳам анча қийин бошланди. "Интер"да Хакими икки бор рақиб дарвозасига хавф солди, "Верона"да эса Димарконинг ноаниқ зарбасини эсласак бўлади. Умумий олганда, биринчи бўлимда жамоалар асосан майдон марказига яқин ҳудудда курашишди ва хавфли вазиятлар деярли юзага келмади.

"Верона" эса кутилмаганда иккинчи бўлимни фаол бошлади ва вазиятлар яратарди. "Интер" эса Лаутаронинг индивидуал ҳаракатлари билан жавоб берди, лекин аргентиналикнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтаришни уддалади. Майдондаги энг хавфли футболчи Хакими бўлиб қолаверарди, айнан унинг жаримадан берган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Статистикага қарасак, марокашлик футболчи дарвоза томон 4 бор зарба йўллади. Шу ўринда яна Контенинг ўйинчи алмаштиришлари иш берди. Санчес ва Хакими комбинацияси ҳужумни бошлаб берди, Ашраф кейинги ҳаракатда тўпни қанотга Дармианга узатди, Маттео эса ҳимоячиларни алдаб, дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди. "Верона" гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Ханданович Фараони билан курашда тўпни қўлидан чиқариб юборганди, аммо ҳакам посбонга нисбатан қўполлик ишлатилганди деб топди. "Интер" у қадар ёрқин бўлмаса-да, яна бир ғалабани қўлга киритди ва энди қачон расман чемпион номига сазовор бўлишини ҳисоблашга тушди.


"Наполи" "Торино"дан кулчи

Ҳар икки жамоа бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган ва ғалаба кўзлаб тушганди. Ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлаган меҳмонлар тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Бакайоко тўпни эгаллаб, шеригига ошириш ўрнига узоқ масофадан зарба бериб қолди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Кулибали бурчак зарбасидан кейин қайтарган тўп Осимхенга бориб тушди ва у тезлигини ишга солиб, ҳужумни гол билан якунлади. Бундай старт исталган рақибни шошириб қўйиши аниқ эди. Осимхен бир неча дақиқа ўтиб, яна гол уриши мумкин эди. Лекин Лозанонинг узатмасидан кейин тўпни тўхтатиб ўтирмай зарба йўллади. Бироқ мўлжалда бироз адашди. Навбатдаги хавфли вазиятда Политано рақибларини ортда қолдирди ва дарвозабоннинг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда зарба йўллади, лекин устунга теккан тўп майдонни тарк этди. "Наполи" биринчи бўлим охирида яна бир бор рақиб дарвозаси устунини "текширди", бу сафар зарба муаллифи Зельински эди.

Иккинчи бўлимда "Торино" қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрди. Ансальди узоқдан зарба берди, лекин кейин "Наполи" яна ўйин назоратини ўз қўлига олди. Осимхеннинг бир ўзи уч бор хавфли зарба берди, аммо Сиригу 2та голдан кейин бошқа имкон бермади. У ҳам жамоасига ёрдам бера олмай қолганида, Инсиньенинг вазиятидагидек, устунлар ёрдамга келарди. Натижада, "Наполи" муҳим ғалабани қўлга киритди ва учликка кириб олди.


"Лацио" уйида "Милан"ни тор-мор этди

Учрашув ҳеч ким кутмаган сценарий остида старт олди. 1-дақиқадаёқ Ребич билан девор услубида ўйнаган Чалханоглу дарвозага кучли ва аниқ зарба берди, лекин Рейна жамоаси жонига оро кирди. Жавоб ҳужумида эса "Лацио" ҳисобни очди. Корреа Иммобиледан тўпни қабул қилиб олди, қулай нуқтага чиқиб бориб, ўзига хос финт билан Доннаруммани доғда қолдир ва тўпни дарвоза тўрига йўллади. Режалари бузилиб кетган "Милан" ўзига келишга ва олдинга боришга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ навбатдаги хавфли вазият ҳам "Лацио" томонидан юзага келтирилди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Иммобиле қулай вазиятдан Доннаруммани пойлади. Тайм сўнгида эса Корреа бу сафар ассист ролини бажарди ва ҳимоячилардан қочиб кетган Лаццари орадаги фарқни иккитага оширди. Аммо "Милан" мухлислари хурсандчилигига сабаб бўлиб, ҳакам голни бекор қилди.

Иккинчи бўлим эса деярли биринчиси каби бошланди. Чалханоглу ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, лекин имкониятидан фойдалан билмади. Жавоб ҳужумида эса Корреа Томорини доғда қолдирди ва идеал зарба билан дарвозани ишғол қилди. "Милан" учун барчаси жуда ёмон ахволга келиб қолди ва "қизил-қоралар" ўзларини йўқотиб қўйди. "Лацио" эса учинчи голга рақибдан кўра яқинроқ эди. Аввалига Доннарумма Лаццарининг зарбасини қайтарди, кейин эса Луис Альберто узатмаси билан Иммобиле зарба бериш учун имкон топди ва тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўяётганди, тўп устунга тегди. Ўша вазиятда омади чопмаган Чиро учрашув охирига яқинроқ ўз голини барибир уриб кетди. Лаццаридан тўпни қабул қилган бомбардир оёғининг учида зарба йўллади ва номини таблога ёздириб қўйди. "Лацио" ЕЧЛ зонасига яқинлашмоқда, шу мавсум чемпионлик учун курашган "Милан"нинг эса вазияти тобора оғирлашиб бормоқда.

Шунингдек, Шомуродов гол урган ўйинда "Женоа" "Специя"ни таслим этди, "Рома" кутилмаганда "Кальяри"га ютқазди, "Удинезе" "Беневенто"дан кучли.


Сергей Румянцев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика