"Ювентус" ярим йил деганда сафарда ғалабага эришди

Mirjalol Normatov
16 окт 2022, 00:55
"Ювентус" ушбу мавсумда илк бор сафар ғалабасини қайд этди.

Массимилиано Алегри шогирдлари А Сериянинг 10-турида "Торино" майдонида ғалабага эришди. Сўнгги бора "бьянконери" 25 апрель куни "Сассуоло" майдонида сафар ғалабасини қайд этганди. Шундан кейин жамоа 6 мағлубият ва 2 дуранг қайд этди.

"Юве"нинг навбатдаги сафар ўйини 25 октябрь куни "Бенфика" майдонида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia