"Ювентус" ва "Наполи" Ла Лигадаги футболчига кўз тикди
06 июн 11:28
Янгиликлар
"Ювентус" ва "Наполи" Ла Лигадаги футболчига кўз тикди
Бир вақтнинг ўзида Италиянинг икки клуби - "Ювентус" ва "Наполи" "Жирона" ҳимоячиси Мигель Гутьерресни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Битим ёзги трансфер ойнасида расмийлаштирилиши мумкин. 23 ёшли футболчининг "Жирона" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt портали ҳисоб-китобларига кўра, Гутьерреснинг бозор нархи 25 миллион евро атрофида.
Мигель 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва олтита голли узатма қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар