UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  722 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  11 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

"Ювентус" - "Милан" 2:1. Баҳс тақдирини 19 ёшли ҳужумчи ҳал қилди Янгиликлар

"Ювентус" - "Милан" 2:1. Баҳс тақдирини 19 ёшли ҳужумчи ҳал қилди

А Серия 31-туридан ўрин олган марказий учрашувда "Ювентус" ҳамда "Милан" клублари баҳс олиб боришмоқда.

Ювентус – Милан 2:1

6 апрель, 21.00, «Альянц Стэдиум»

Голлар: 1:0 - 40 Пёнтек, 1:1 - 60 пенальти, Дибала 1:1, 2:1 - 84 Кин.
Ювентус – Шенсни, Ругани, Бонуччи, Де Шильо, Алекс Сандро, Бентанкур, Спинаццола (61, Пьянич), Жан, Бернардески, Манджукич, Дибала (66, Кин).
Милан – Рейна, Калабрия, Романьоли, Мусаккьо, Родригес, Кессиэ, Чалханоглу, Борини, Бакайоко, Сусо (76, Кастильехо), Пёнтек.

Огоҳлантириш: Мусаккио (59).

Ювентус

Пауло Дибала - 60', Мойзе Кин - 84'

Серия А . 31-тур

06/04/2019, 22:00

1
:
2
Тугади

Милан

Кшиштоф Пентек - 39'

Стадион: Allianz Stadium, 40057 томошабин

Бош ҳакам: Michael Fabbri

45'
90'
25'  Эмре Джан (Сами Хедира)
41'  Федерико Бернардески
60'  Пауло Дибала
61'  Леонардо Спинаццола (Миралем Пьянич)
66'  Пауло Дибала (Мойзе Кин)
84'  Мойзе Кин
84'  Миралем Пьянич
86'  Марио Манджукич
39'  Кшиштоф Пентек
39'  Тьемуэ Бакайоко
59'  Матео Мусаккьо
76'  Сусо (Саму Кастильехо)
77'  Хакан Чалханоглу
85'  Давиде Калабрия (Патрик Кутроне)


                     А СЕРИЯ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

90 +4. Учрашув якунланди. "Ювентус" очколар сонини 84тага етказиб олди.

84. Мойзе Кин! Янги юлдуз, 19 ёшли ҳужумчи гол уриб, "Юве"ни олдинга олиб чиқди - 2:1.

81. Бернардески тўпни Киндан қизғанди ва ўзи зарба беришга қарор қилди. Ноаниқ 

79. Бурчакдан узатилган тўпни Сандро голга айлантира олмади.

76. Ўзгариш. Сусо ўрнига Кастильехо тушди.

66. Ўзгариш. Гол муаллифи Дибала ўрнини Италия термаси умиди саналаётган Мойзе Кинга бўшатиб берди. 

65. Чалханўғлунинг зарбаси хавфли чиқди.

64. Борини ҳам омадини синаб кўрди, ноаниқ. Бакайоко эса "Ювентус" жарима майдончаси атрофида йиқитилди. 

61. Ўзгариш. Спинацолла ўрнига Пьянич майдонга тушди. 

60. ГОЛЛЛ! Дибала ҳисобни тенлаштирмоқда - 1:1.

59. Пенальти! Мусаккио "Милан" жарима майдонида Дибалага нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

58. Бакайоко! Зарбаси аниқ чиқди, аммо кучли эмас.

50. "Милан" таймни яхши бошлади, Пёнтек мураккаб зарба ҳам берди. 

46. Иккинчи бўлим старт олди. 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус

45. Биринчи бўлим якунланиши арафасида "Ювентус" ҳужумлар ёмғирини уюштиришга интилмоқда. Биринчи таймнга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

40. ГООООООООЛ! Пёнтек ҳисобни очди. "Ювентус" - "Милан" 0:1. Пёнтек жорий мавсум А Серияда 21 та тўп киритди.

39. Донарумма баҳсни трибунадан кузатиб ўтирибди. Унда жароҳат бор.

38. Якуний қарор бурчак зарбаси бўлди. Пенальти йўқ.

35. Сандро қўл билан тўпни қайтардими? VAR буни кўриб чиқмоқда.

30. Кессиэ тўпга етарлича зарба бера олмади, омадсиз уриниш.

25. "Милан" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилишмоқда.

22. Ўзбекистон термаси билан ўйнаган уругвайлик Бентанкур Боринига нисбатан кескин ҳаракат қилди ва ҳамкасбидан узр сўрашга ҳам улгурди.

20. Сусога нисбатан қўполлик ишлатилди, "россонерилар" стандарт вазиятдан наф чиқара олишмади.

16. "Ювентус"да жуда қулай вазият. Жарима зарбаси берилгани йўқ. Манжукичнинг хатти-ҳаракатлари зое кетди.

8. Эмре Жан майдонда ётибди. Кессиэ унга нисбатан якка курашда қўпол ҳаракат қилди. Германия термаси аъзоси жорий мавсум А Сериянинг 24 учрашувида 4 та гол урган.

5. Бугун ҳам Роналду туринликларга ёрдам бера олмаяпти. Катта эҳтимол билан португалиялик юлдуз 10 апрель куни "Аякс"га қарши учрашувга қадар тайёр бўлади.

2. Пёнтек Сусонинг узатмасидан сўнг тезкор гол уриши мумкин эди, польшалик форварднинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

1. Ўйин бошланди.


- Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Жамоалар стадионга етиб келишди





Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика