"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин

Alisher
3 авг 2019, 10:25
Туринликлар "Манчестер Сити" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин.

Турин клуби 28 ёшли Данило билан 2023 йилга қадар шартнома имзоламоқчи.

Ўйинчининг маоши бир мавсумда 3,5 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Олдинроқ, футболчи Жаоу Канселу билан бўладиган битимнинг бир қисмига айланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Данило якунланган мавсум Англия чемпионатида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport