"Ювентус" Жан билан келишиб олди. У қачон Турин клубига ўтади?

Aslanov Jasurbek
5 янв 2018, 15:22
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Эмре Жан фаолиятини Италияда давом эттиради.

Немис футболчиси "Ювентус"га ўтади, келишув амалга ошди.

23 ёшли Жан январда  "Ювентус"га ўтса, Турин клуби 5-6 млн. еврога тўлаши мумкин, аммо "кекса синьора" ёзгача кутмоқчи. Ярим ҳимоячининг шартномаси 2017/18 мавсум охирида якунига етади ва Жан туринликлар сафига текинга ўтади.

"Ливерпуль" Жанни ўз сафида олиб қолмоқчи. Жорий мавсум ярим ҳимоячи клуб сафида 25та расмий учрашувда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 3та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia