

Журналист Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Турин клуби 30 ёшли бразилиялик футболчи учун мерсисайдликларга таклиф тайёрламоқда. "Кекса синьора" "қизиллар"га 25 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Роберто Фирминьо 2015 йилнинг ёзидан буён "Ливерпул"да ўйнамоқда. Етти мавсум давомида бразилиялик ҳужумчи барча турнирларда 327 та ўйин ўтказиб, 98 та гол урди ва шерикларига 74 та самарали узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Роберто Фирминьони 32 миллион еврога баҳоламоқда.



