"Ювентус" бугун Де Шильо билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказади
31 мар 2022 11:25
Янгиликлар
"Ювентус" бугун Де Шильо билан шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказади
"Ювентус" ҳимоячи Маттиа Де Шильо билан шартномани узайтирмоқчи.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб бугун 29 ёшли италияликнинг агенти билан учрашув ўтказади. "Ювентус" ўйинчига 2 млн евро маош билан 2025 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар шартнома таклиф қилади.
Жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри футболчини жамоада сақлаб қолишни хоҳламоқда.
Де Шильо 2021/22 йилги мавсум "Ювентус" сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар