"Ювентус" Бруну Алвешга қизиқиш билдирмоқда
31 янв 2019 17:43
Янгиликлар
"Ювентус" Бруну Алвешга қизиқиш билдирмоқда
"Парма" ҳимоячиси Бруну Алвеш тез орада жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Sky Sport Italia" нашри хабар беришича, Туринда жароҳат олган ҳимоячилар сони кўплиги туфайли "Ювентус" португалияликка қизиқиш билдирган. Маълумотларга қараганда, бугун 37 ёшли Бруну Алвеш билан музокаралар ўтказилиши керак.
Бруну А Сериянинг бу йилги мавсумида 20 учрашувда майдонга тушди ва 2та гол урди. Эслатиб ўтамиз, футболчининг "Парма" билан тузган шартномаси муддати шу йилнинг 30 июнида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар