UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Абрамович Лэмпардга 2 млн фунт тўлаб беради. Компенсациялар уммонида бир томчи: "Челси" собиқ мураббийларига қанча пул сарфлаган?  0 14:34"Локомотив" ниҳоят академия қуришни бошлайди, португалиялик мураббий ва чемпионлик вазифаси ҳақида". Тўлабек Акрамов билан суҳбат   3 14:21Ла Лигада кутилаётган инқилоб ҳақида  4 14:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:01Буффон мавсум сўнггида фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти  3 13:31ОЧЛ-2021. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  57 13:18Милик нега "Марсель"га ўтганини айтди  0 12:54Карикатура: Кеча Ибра ва Лукаку майдонда тортишиб қолишди  7 12:29ОФК Кубоги-2021. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  30 12:09Португалия. "Спортинг"дан ғалаба, Педродан супергол!   1 12:07Омар Моманидан карикатура: Бруну Клоппга фақат пенальтидан гол урмаслигини кўрсатиб қўйди  9 11:45Тухель "Челси"да Холандни кўрмоқчи  15 11:15"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз"  2 11:02Юрий Белоус: "Жасур "Локомотив"дан миннатдор"  18 11:00"Спартак" Промес учун 10 млн евродан кўп тўлашга тайёр эмас  1

Буффон, Ибрагимович, Бруну Алвеш ва бошқа "крутой" қариялар Янгиликлар

Буффон, Ибрагимович, Бруну Алвеш ва бошқа "крутой" қариялар

38 ёшдан катта, лекин жамоасига салмоқли фойда келтираётган ўйинчилар.

А Серия 17 турида "Милан" уйда "Торино" билан учрашди. Ушбу баҳсда "россонери"нинг 39 ёшли форварди Златан Ибрагимович ноябрдан бери энди майдонга тушди (швед жароҳатлар қуршовида эди), Скудетто учун курашда "Милан"нинг муҳим бўлган ўйинида иштирок этди ("Ювентус"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг жамоа ўз ўрнини тиклаб олиши керак эди). Унинг ўйинларини кўриб, бугун "кекса, аммо фойдали" бўлган ўйинчилардан тузилган терма жамоани эътиборингизга тақдим этмоқчимиз.


Дарвозабон

Жанлуижжи Буффон ("Ювентус"; Италия) — 42 ёш
28 январда замонавий футболнинг буюк дарвозабони 43га тўлади, бироқ Жижжи футболга бўлган иштиёқини сақлаб қола олган. Ҳа, у Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқмагунча футболдан кетмаса керак. Айтганча, айнан шу турда Буффоннинг жорий мавсумдаги кўрсаткичи янгиланди: "Камп Ноу"да қуруқ ўйин ўтказди ва "Ювентус"га рақиби "Барселона"ни мағлуб этишида ёрдам берди. Жанлуижжи "Кекса синьора" ўйинчиси Войцех Щеснийдан биринчи рақамни олиб қўйиши учун имконияти етарли.


Ҳимоячилар

Кристиан Мажо ("Беневенто"; Италия) — 38 ёш
XXI асрда фаолиятини бошлаган бу футболчи бир ойдан сўнг 39 ёшни қарши олади. Кристиан — "Виченца" тарбияланувчиси бўлиб, "Фиорентина", "Сампдорию" ва "Наполи" каби жамоаларда муваффақият қозонган, икки бор Италия Кубогига эга чиққан ва "Скуадра Адзурра" футболкасида 34 маротаба майдонга тушган. Шунингдек, ЖЧ-2010 ва Евро-2012да иштирок этган. Мажо ҳозир Филиппо Индзаги назоратидаги "Беневенто"да тўп тепмоқда. Кристиан клуб сафида В Серияда икки мавсум ўтказди, энди эса элитада ҳаракат қилмоқда.

Хилтон ("Монпелье"; Бразилия) — 43 ёш
Ҳеч қаримайдиган Хилтон "Монпелье" ҳимоя марказини кучайтирмоқда. 15 йилдан кўпроқ вақтдан буён Лига 1да иштирок этади, 2009/10 йилги мавсумда Дидье Дешам назорати остидаги "Марсель" сафида Франция чемпиони бўлган. Орадан икки йил ўтиб, ҳозиргача тўп тепаётган жамоаси "Монпелье" билан титулга эга чиқди. У четдан шунчаки кузатиб турмай, ҳақиқатдан бор кучи билан ўйнайди: бу мавсум 12 ўйинда (637 дақиқа) майдонга тушди.

Бруну Алвеш ("Парма"; Португалия) — 39 ёш
Бруну Алвеш "Зенит"да ўйнаб юрган кезларидаёқ Португалиянинг кўпкаррали чемпиони ва тажрибали ўйинчи номига сазовор бўлиб улгурганди. Португал Россиядан кетганидан Евро-2016да ғолиб бўлди ва ҳанузгача А Серияда тўп тепмоқда. Бруну Алвеш — "Парма"нинг етакчи ҳимоячиси ва сардори.



Фил Ягелка ("Шеффилд Юнайтед"; Англия) — 38 ёш
Фил "Эвертон"да 12 йил ўйнаб, анча машҳурликка эришган, аммо бугунги кунда Ягелка ватанидаги "Шеффилд Юнайтед" шарафини ҳимоя қилмоқда. Фил — "ҳанжарчилар" тарбияланувчиси, 1999/2000 йилги мавсум шу клубда фаолиятини бошлаган ва "ирискалар" сафига ўтишдан олдин деярли 300та ўйинда майдонга тушган. Ягелка 2019 йил "Шеффилд"га қайтди ва майдонга кўп тушмаслигига қарамай, унинг тажрибаси ва етакчилик сифатлари "ҳанжарчилар"га катта ёрдам бермоқда.


Ярим ҳимоячилар

Андрес Д`Алессандро ("Интернасьонал"; Аргентина) — 39 ёш
"Ривер Плейт" тарбияланувчисини йўлнинг бошида ёрқин фаолият кутаётгани тахмин қилинганди, Андресни кимсан Марадона ва Рикельме билан солиштиришганди, лекин Д`Алессандро машҳур ҳамюртлари даражасига ета олмади. Европани тезда айланиб чиққач, ("Вольфсбург", "Портсмут", "Сарагоса"), кўпчилик учун кутилмаганда Бразилиядан қўним топди ва "Интернасьонал" афсонасига айланди. Куни-кеча эса Андрес Уругвайнинг "Насьонал" жамоасига бориб қўшилди ва апрелда 40 ёшини қарши олишга тайёрланмоқда.

Хоакин Санчес ("Бетис"; Испания) — 39 ёш
Хоакин Испания термаси сафида катта ғалабалар давригача 50тадан кўп ўйин ўтказган — Арагонес ва Дель Боске жамоаларида эса унга жой топилмади. Шундай бўлсада, Санчес ҳамон испан майдонларини чангитиб юрибди ва ОАВ вакиллари учун ёрқин сарлавхаларга имкон яратамоқда. Ўтган мавсум Хоакин "Бетис" шарафини ҳимоя қилди ва ўйинларни тўлиқ ўтказди, лекин "пандемия танаффуси"дан кейин бироз сустлашди ва энди вирусни ўзи юқтириб олди.

Лучо Гонсалес ("Атлетико Паранаэнсе"; Аргентина) — 39 ёш
Бразилиядан қўним топган яна бир аргентиналик: охирги тўрт йилни Лучо Гонсалес "Атлетико Паранаэнсе"да ўтказди. Европада Лучо узоқ вақт "Порту" ва "Марсель" сафида муваффақиятли ҳаракат қилди, ушбу клублар билан бирга қатор совринларни қўлга киритди.


Ҳужумчилар

Жермейн Дефо ("Глазго Рейнджерс"; Англия) — 38 ёш
2014 йил Жермейн Дефо океан ортига, "Торонто" шарафини ҳимоя қилишга йўл олганда, унинг фаолияти якунига кўп қолмагандек туюлганди. Лекин футболчи бундай ҳолатга узоқ чидолмади ва Британияга қайтди ҳамда аввалига "Сандерленд" ва "Борнмут"да ўйнади, ҳозир эса Стивен Жеррард ва "Рейнджерс" билан фаолиятидаги илк чемпионликка дадил одимламоқда.

Родриго Паласио ("Болонья"; Аргентина) — 38 ёш
5-февраль куни аргентиналик 39 ёшни қаршилайди, у эса ҳамон "Болонья" асосий таркибида тўп тепмоқда. Бу Паласио учун 2009 йилдан буён учинчи Италия клуби. Ҳозирда ўзбек мухлислари диққат марказидаги "Женоа"да ном чиқарган Родриго "Интер"дан таклиф олди, энди эса "Болонья" шарафини ҳимоя қилмоқда. Родриго ҳисобида италиян жамоалари сафида 400 учрашув ва 112 та гол.

Златан Ибрагимович ("Милан"; Швеция) — 39 ёш
Бу ҳурматли "отахон" эса қарилик чоғида яна бир бор Скудеттони қўлга киритиши мумкин. Златан "Милан"да жам бўлган иқтидорли ёшларни олға бошламоқда ва ўз коллекциясида кам бўлмаган совринларни қўлга киритишда иштиёқ уйғотмоқда.

Охирги икки ойни Ибрагимович жароҳат сабаб ўтказиб юборди, унгача эса чемпионатнинг 7 учрашувида 10та гол урганди. Бундай "крутой" "отахонлар"ни, айнан замонавий ҳужумчилар ичидан топиш мушкул вазифа.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +22   

Фикрлар

+15   
12 янв 15:06:56
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Биздаги 13 рақамили "крутой" любойига дам беради жавоб!
Лутфулла брат қаранг нима деяпти булар..?
+5   
12 янв 15:07:48
Bunyodkor_8
Ibragomivichga gapyo! 39yoshida super oynavoti ++
+3   
12 янв 15:13:54
Aliakbar RM
Genrix yoshi katta bo'sayam shunde foydali va ayor edi
+2   
12 янв 15:14:56
Висенте
Ибрагимович хакикатдан " крутой". Айникса гаплари билан. Узини "худо" дегани хаммасидан ошиб тушди лекин.
+2   
12 янв 15:12:14
PLAYER NUMBER 10
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биздаги 13 рақамили "крутой" любойига дам беради жавоб! Лутфулла брат қаранг нима деяпти булар..?
+1   
12 янв 15:32:14
di_maria
("Парма"; Португалия)
+1   
12 янв 15:11:15
Bunyodkor_8
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биздаги 13 рақамили "крутой" любойига дам беради жавоб! Лутфулла брат қаранг нима деяпти булар..?
Da lekn toraev aqilli futbalis)) super oynidi driblinglari vashe zo'r neymar tan beradi
+1   
12 янв 15:06:40
Bunyodkor_8
Ibragomivichga gapyo! 39yosh bosayam vawe zo'r oynavoti
   
15 янв 15:01:14
Ac Milan 0055
Milan Chelsea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz birovni yaxshi bilmasdan kofir demang balki bizdan kòra kòproq yaxshi ishlar qilib qoygandir yurti uchun
Yurti un yaxwi iw qisa Xudoman diwkayam xaqqi bormi sizningcha? Keling wu masalada tortiwmen kofirni kofir didida bowqa nima diw kere. Xudolikni davo qigan iflos man un xayvonchalikxam qadri yuq.
   
15 янв 13:45:55
Milan Chelsea
Ac Milan 0055 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Alloh yagona. Xudoman dp gapiriwlik kofirni iwi. Man Milanga muxlislik qisamam Ibrani juda yomon kuraman Allohga qarwi chiqqan odamni tarafininoliw yaxwimas. Xazillawib gapirgan busayam wu gapi un yomon kuraman bu iflosni.
Siz birovni yaxshi bilmasdan kofir demang balki bizdan kòra kòproq yaxshi ishlar qilib qoygandir yurti uchun
   
12 янв 19:16:31
Supporter of Barca
Ibragimovich qariya emas, shunchaki qolganlar juda ham yosh
   
12 янв 16:34:35
Ac Milan 0055
Milan Chelsea фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ibragimovich òzini gollar xudosi deganku bu shunchaki mubolaģa gap hamma shu gapiga yopishvolgan
Alloh yagona. Xudoman dp gapiriwlik kofirni iwi. Man Milanga muxlislik qisamam Ibrani juda yomon kuraman Allohga qarwi chiqqan odamni tarafininoliw yaxwimas. Xazillawib gapirgan busayam wu gapi un yomon kuraman bu iflosni.
   
12 янв 16:33:13
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
di_maria фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
("Парма"; Португалия)
("MONPELE" BRAZILIA)??! BU YERDA MANIMCA FUTBOLCILARNI VATANI YOZILGAN
   
12 янв 16:17:05
Ohunjon fanat ramos ya za real madrid
Yaponiyada uyniydigan qariya yuqku 53 yoshli
   
12 янв 15:45:24
Ahmad Nazirov
Lutfula Turayev qani
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика