

The Telegraf тарқатган хабарларга кўра, “шаҳарликлар” Турин суперклубига футболчи борасида норасмий сўров жўнатишган. Душанба куни 30 ёшни қарши оладиган футболчининг нархини “Ювентус” 50 миллион фунтга баҳоламоқда (60 миллионга яқин евро). Бу ҳимоячилар учун рекорд сумма ҳисобланади.
Нашрнинг ишонтиришича, Хосеп Гвардиола ушбу ҳимоячини сотиб олишни асосий мақсадларидан бирига айлантирган. Чунки мураббий марказий ҳимояни сезиларли равишда кучайтиришни режалаштирмоқда.



