"Ювентус" 2013/14 йилги мавсумдан бери илк бор ЕЧЛ плей-оффига чиқа олмади

Aziz Tukhtamuradov
26 окт 2022, 07:50
"Ювентус" Чемпионлар лигасининг плей-оффига чиқа олмади.

Массимилиано Аллегри жамоаси 5-турда сафарда "Бенфика"га 3:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

"Юве" 5-турдан сўнг 3 очкога эга. Жамоа плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди ва энди Европа лигаси йўлланмаси учун курашади. 

Туринликлар 2013/14 йилги мавсумдан буён илк маротаба плей-оффга чиқа олмадилар. Ўшанда жамоа Антонио Конте бошчилигида "Реал", "Галатасарой" ва "Копенгаген" бор гуруҳда учинчи ўринни эгаллаганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›