

"Tuttosport" хабарига кўра, туринликлар асосий навбатда эътиборни "Фиорентина" страйкери Душан Влаховичга қаратади. Шунингдек, шорт-листдан Мауро Икарди (ПСЖ), Аркадиуш Милик (Наполи), Габриэл Жезус ("Манчестер Сити") ва Андреа Белотти ("Торино") каби форвардлар ҳам ўрин олган.
Қайд этилишича, бугун Турин клуби Влахович билан музокаралар олиб борган. Аммо бу борада батафсил маълумотлар берилмаган.



