UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  0 22:16"Реал Мадрид"нинг "Бавария"га қарши бошланғич таркиби аниқ!  1 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  12 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

"Юве", "Милан" ёки "Наполи"? (турнир жадвалидаги мураккаб вазият ҳақида) Янгиликлар

"Юве", "Милан" ёки "Наполи"? (турнир жадвалидаги мураккаб вазият ҳақида)

"Милан" кутилмаганда "Кальяри" билан ўйинда очко йўқотди ва Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини хавф остида қолдирди.

Энди "Милан", "Наполи" ва "Ювентус" сўнгги турда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб боради. Топ-4'га кириш учун бир қатор эҳтимолий комбинациялар мавжуд. Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз. 

Айни пайтда 3 ва 4-ўринлар "россонери" ҳамда "адзуррилар"да (76 очко), кейинги поғонада "кекса синьора" - 75. 

Турнир жадвали

"Милан" 38-турда "Аталанта" меҳмони бўлади, "Наполи" "Верона"ни қабул қилса, "Ювентус" "Болонья"га сафар қилади. 

• "Милан" 76 очко:

- Агар "Милан" "Аталанта"ни мағлуб қилса, нафақат Чемпионлар Лигасига йўлланма олади, балки бергамоликлардан ўзиб кумуш медалларни кафолатлайди. 

- Ўзаро ўйинлар натижаси инобатга олинадиган бўлса, "Милан" "Наполи" ва "Ювентус"дан яхшироқ ҳолатда. 

• "Наполи" 76 очко:

- Агар "Наполи" "Верона"ни мағлуб қилса, кучли тўртликка кириши кафолатланади. 

- Ўзаро учрашувлар натижаси инобатга олинса, "Наполи" "Милан"га ютқазган, "Ювентус" билан эса тенглик қайд этилган. 

- Ўзаро ўйинлар натижаси тенг келган ҳолатда тўпларнинг умумий нисбатига мурожаат қилинади. Бунда "Наполи" (+45) "Ювентус"дан (+36) юқорида. 

• "Ювентус" 75 очко:

- "Ювентус" "Болонья"ни мағлуб қилиши ва тўғридан-тўри рақибларининг очко йўқотишини кутиши керак. 

- Яна бир муқобил вариант бор: "кекса синьора" "Болонья" билан дуранг ўйнаши, "Милан" ва "Наполи"нинг мағлубияти. 

 

Бундай ҳолатда уччала жамоанинг очколари тенглашади (76) ва "Аvulsa" классификацияси бошланади. Бу жамоаларнинг фақат бир-бирига қарши ўйинлари инобатга олинадиган мини-лига. 

Натижада, "Милан", "Ювентус" ва "Наполи"нинг ҳар бирида 6 тадан очко бўлади. Шу туфайли ўзаро баҳслардаги тўплар нисбатига мурожаат қилинади ва "Наполи" 5-поғонага тушиб кетади. Гап шундаки, "Милан"да тўплар нисбати идеал ҳолатда (+2), "Юве" ва "Наполи"да эса -1. Шу туфайли "бьянконерилар" "Наполи"га нисбатан кўпроқ гол ургани туфайли юқорига жойлашади. 

• Ўзаро натижалар: 

- "Милан" 

"Милан" 1:3 "Ювентус" 

"Ювентус" 0:3 "Милан" 

"Наполи" 1:3 "Милан" 

"Милан" 0:1 "Наполи" 

 

- "Наполи"

"Наполи" 1:3 "Милан" 

"Милан" 0:1 "Наполи" 

"Наполи" 1:0 "Ювентус" 

"Ювентус" 2:1 "Наполи" 

 

- "Ювентус"

"Милан" 1:3 "Ювентус" 

"Ювентус" 0:3 "Милан" 

"Наполи" 1:0 "Ювентус" 

"Ювентус" 2:1 "Наполи"  

• "Аvulsa" классификацияси жадвали: 

1. "Милан" 6 очко — (урилган: 7, ўтказилган: 5, нисбат: + 2);

2. "Ювентус" 6 очков (урилган: 5 ўтказилган: 6, нисбат: -1);

3. "Наполи" 6 очков (урилган: 4 ўтказилган: 5, нисбат: -1).

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика