Юрген Клопп: "Ливерпуль" Инсинье билан шартнома имзоламайди"

25 апр 2019, 19:55
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсиньега қизиқиш билдирганини рад этди.

"Биз Лоренцо Инсинье билан шартнома имзоламаймиз. У жуда яхши ўйинчи. Лекин "Наполи" билан орада 2022 йил ёзига қадар шартномаси бор. Шунинг учун, хатто уриниб ҳам кўрмаймиз", - дейди Клопп.

 Аввалроқ, 27 ёшли форвардга "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва ПСЖ жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар таркалганди.  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports