Юрген Клопп: "Лестер" – "Ливерпуль" учун жиддий хатар"
29 янв 2019 23:39
Янгиликлар
Юрген Клопп: "Лестер" – "Ливерпуль" учун жиддий хатар"
"Лестер"га етакчиларга қарши ўйнаш ёқади. Уларнинг қарши ҳужумга мослашган ўйини аввалгидек кучли эмас. Аммо, биз учун жуда ҳам жиддий хатар юзага келтириши мумкин. Бу ажойиб жамоа ва улар ҳозир турнир жадвалидаги ўринларидан қониқишмаяпти. 2 йил олдин АПЛдаги 9-ўрин улар учун жуда ишониб бўлмас натижа ҳисобланарди. Бироқ, Англия чемпионатида зафар қучишгани ва Чемпионлар лигасида иштирок этишганидан кейин бу клуб учун яхши натижа бўлмай қолди.
Улар клубга яхши миқдордаги сармоя киритишгани кўриниб турибди. Ҳақиқатдан ҳам яхши таркиб йиғилган. Бунга майдон марказидаги футболчилар, ҳимоячилар, ҳужумдаги иқтидорлар ва АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири Жейми Вардини мисол қилиб айтиш мумкин. Бу катта хатар дегани.
"Ливерпуль"га осон бўлмайди. Жуда яхши ўйнаш ва ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун футболчилардан рақиб жамоани сиқувга олиш талаб этилади", – дея Клоппнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.
Фикрлар