UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  3 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2

Юрген Клопп: “Ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди” Янгиликлар

Юрген Клопп: “Ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жорий мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“2021 йил ҳаётимдаги энг оғир йил бўлди ва ушбу мавсум унинг маълум бир қисмини ташки этади. Пандемия билан ҳисоблашишга тўғри келади деб ўйламагандим. Очиғини айтишим керак, бу ростан оғир кечди.

Марказий ҳимоячиларимиз сафдан чиқсада, биз ғалаба қозонишда давом этишимиз мумкин эди. Аммо у қадар ишончли ғалабага эриша ололмасдик. Натижада ярим ҳимоячиларни ҳимояга ўтказдик ва бу ўйинимизни бузиб қўйди. Ёш ҳимоячилар марказий ҳимояда ўйнашга тайёр эмасдилар. Ярим ҳимоячиларимиз мажбуран ҳимоя чизиғига ўтказилди ва бу ўйин ритмини йўқотишимизга олиб келди.

Футбол жамоасини оркестрга қиёсласак, қайсидир мусиқачисиз куйни давом эттириш мумкин, аммо кетма-кет мусиқачилардан айрилиб қолсангиз вазият анчагина оғирлашади. Айниқса биз юксак савиядаги интенсивлик ҳукм сурадиган лига ҳақида гапираётган бўлсак...

Бир неча ҳафта илгари биз ҳатто Европа Лигаси йўлланмаси учун йўлланма бера оладиган ўринларни эгаллашимиз ҳам номаълум эди. Аммо биз камида бу турнирда ўйнаш учун бериладиган ҳуқуқни қўлга киритдик. Ҳеч бўлмаса, энг камида шу турнир иштирокчисига айланамиз. “Манчестер Юнайтед” футболчиларидан сўраб кўрингчи, уларга бу турнирда тўп тепиш ёқармикан? Албатта ҳа, деган жавоб оласиз. Чунки улар бу мусобақада бош совринни қўлга киритшга яқин туришибди.

Ҳар доим мақсад сари ғалаба сари ҳаракат қилиш лозим. Қийин вазиятдан ҳам ўзинг учун керакли натижага эриша олиш учун тинимсиз меҳнат талаб этилади. Агар якшанба кунги баҳсда ғалабага эришса ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқамиз ва биз ҳозирги вазиятда максимум натижани қайд этган бўламиз”, деди Клопп.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика