UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  0 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  3 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  9 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  13 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  5 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0

Юрген Клинсманн истеъфо берадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Юрген Клинсманн истеъфо берадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди (тўлиқ матбуот анжумани)

Осиё кубоги биринчи ярим финал ўйинида Иорданияга мағлуб бўлган Корея Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманн матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Юрген Клисманнинг ўйин ҳақидаги фикри қандай?

- Ҳафсаламиз пир бўлди. Финалга чиқишни ўйлаётган эдик. Иордания бугун финалда ўйнашга муносиблигини кўрсатди. Рақиб яккакурашларининг ҳаммасида бизни мағлуб қилди. Гол урилганда доим қаердадир хато бўлади. Рақибни табриклайман.

- Осиё кубоги ҳақидаги умумий таассуротлар ҳақида гапирсангиз. Бугунги мағлубият учун масъулиятни ўз бўйнингизга оласизми?

- Мағлубият учун ҳар доим мураббий жавобгар бўлади. Бугун барча масъулиятни ўз зиммамга оламан. Осиё кубоги ажойиб ҳисларни берди. Австралия ва Саудия Арабистони билан ўйинда фантастик драмалар юз берди. Иорданияга қарши баҳсни кўпроқ анализ қилишимиз керак. Чунки биз бугун ҳар тарафлама ютқаздик.

- Бугунги натижадан кейин Корея Республикасидаги мухлислар сизнинг истеъфо беришингизни талаб қилишмоқда. Истеъфо беришни режалаштиряпсизми ёки жамоада қолмоқчимисиз?

- Ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпман. Осиё кубогидаги иштирокимизни анализ қилиб, Корея Республикасига қайтамиз. У ерда терма жамоа раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, бу мусобақада нима яхши ва нима ёмон бўлганини аниқлаб олишимиз. Шундан сўнг, барчаси маълум бўлади. Ўйлашимча, терма жамоада яхши жиҳатлар етарлича, биз ривожланяпмиз. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари кутмоқда, у ерда жуда кучли гуруҳдан жой олганмиз.

- Ўйиндан кейин Иордания терма жамоаси мураббийлар штаби билан кўришаётганингизда табассум қилдингиз. Кореялик мухлислар ва футболчилар бу пайт кўзёш тўкишаётганди. Буни қандай тушуниш мумкин?


- Бу мураббий сифатида ҳурмат намунаси. Иордания термаси бугун биздан кўра яхшироқ ўйнади. Мен буни тан олган ҳолда кулиб қўйдим. Табассум қилиш мен учун нормал ҳолат ҳисобланади.

- Осиё кубогининг даражасини қандай баҳолайсиз? Бу ерда ҳар хил миллат ва маданиятга эга миллатлар кураш олиб боришмоқда...

- Осиё кубогидан роҳатландим. Кўп нарса мен учун янгилик бўлади. Турли терма жамоалар футбол ичида ҳақиқий кураш олиб боришаётганини кўриш ажойиб. Айниқса, Корея Республикаси иштирокидаги ўйинлар ҳақиқий драмага айланди. Мусобақа араб диёрида ўтказилмоқда. Япония ва Корея ўз уйларига қайтишмоқда. Қатар, Эрон ва Иордания мусобақани давом эттирмоқда. Ўйинлар даражаси ҳақида узоқ гапириш мумкин.

- Ўйин охиридаги табассумингиз ҳақида яна сўрамоқчи эдим. Бу фаолиятингиздаги катта мағлубиятлардан бири бўлди. Балки, мухлислар сизнинг юзингизда мағлубиятдан афсусланиш ҳиссини кўришни исташгандир?

- Биласизми, Иорданиядан учралган мағлубиятдан хафаман, ҳафсалам пир бўлди. Биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Дастлабки, 20-30 дақиқада деярли ҳеч нарса қила олмадик. Бироқ, ҳақиқат шуки, ўйин тугаб бўлди. Мағлуб бўлганимдан сўнг, рақиб жамоа мураббийини мард бўлиб табриклаб қўйдим. Бор гап шу.

- Финалда Иорданияга қайси рақиб тўғри келгани яхшироқ. Бугун рақиб таркибидаги энг яхши ўйинчини ким бўлганлигини айта оласизми?

- Буни эртага биламиз. Олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Иордания бугун ўзига бўлган ишонч юқори эканини намойиш қилди. Ўйинчиларга келсак, гол урган икки футболчини алоҳида таъкидлаган бўлардим.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика