UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   0 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  17 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  18 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0

Юрагига "Mes que un club" ёзуви туширилган стадион бугун 60 ёшга тўлди Янгиликлар

Юрагига "Mes que un club" ёзуви туширилган стадион бугун 60 ёшга тўлди

Теглар :  Камп Ноу
Бугун, 24 сентябрь куни Европада ўз бағрига энг кўп мухлис сиғдира оладиган "Камп Ноу" 60 ёшга тўлади.

Каталончадан таржима қилинганда янги майдон маъносини берувчи ушбу арена 1957 йилнинг 24 сентябрида фойдаланишга топширилган. Кўпчилик ушбу стадионни "Ноу Камп" деб ҳам аташади, аммо бу нотўғри эмас. Стадион номини тескари айтиш инглизлар томонидан ўйлаб топилган.


Ўз бағрига 99 354 кишини сиғдира оладиган стадион Европадаги энг йирик, дунёдаги иккинчи ўринда турувчи арена ҳисобланади (биринчи ўрин Шимолий Кореядаги "1-май" стадионига тегишли, сиғими - 114 000 киши).

Ушбу арена қурилиши 1954 йил 28 март куни бошланган. "Барселона"нинг аввалги уй стадиони бўлган "Camp de Les Corts"да мухлислар сиғимини кўпайтириб бўлмасди. "Камп Ноу"ни қуриш Франческ Митянс, Хосеп Сотерас ва Лоренцо Гарсиа-Барбонлардан ташкил топган архитекторлар гуруҳига топширилган.




"Камп Ноу"даги биринчи йирик учрашув 1972 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда "Ренжерс" ҳамда "Динамо" (Москва) ўртасида Европа Кубоглари соҳиби финал учрашуви ўтказилган ва шотландияликлар совринни қўлга киритишган.

1975 йилда стадионга электрон табло ўрнатилган.


"Камп Ноу" стадиони 1982 йилда Испанияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 5та учрашувини қабул қилган. Ўша мундиалда арена бағрига 121 749 мухлисни сиғдира олган. Ушбу стадионда жаҳон чемпионатининг қуйидаги баҳслари бўлиб ўтган.

СанаЖамоа 1ҲисобЖамоа 2
1982 йил 13 июньАргентина0:1Бельгия
1982 йил 28 июньПольша 3:0Бельгия
1982 йил 1 июльБельгия0:1Собиқ Совет Иттифоқи
1982 йил 4 июльСобиқ Совет Иттифоқи
0:0Польша
1982 йил 8 июльПольша0:2Италия

Бир йил аввал "Барселона" раҳбарияти "Камп Ноу" стадионини реконструкция қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Реконструкция ишлари 2017 йилдан бошланиб, 2021 йилгача якунланиши керак.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика