UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   0 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  2 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1

Юбилей "класико", мураббий сифатида "Боруссия"ни ҳали умуман ютмаган Ковач учун сўнгги имтиҳон - превью Янгиликлар

Юбилей "класико", мураббий сифатида "Боруссия"ни ҳали умуман ютмаган Ковач учун сўнгги имтиҳон - превью

Германия футболида бугун муҳим кун.

Жорий мавсумда чемпионлик учун курашаётган жамоаларнинг юбилей тўқнашуви, "Der Klassiker" тарихидаги 100-ўйин.

Юбилей бўлганда ҳам қандай баҳс, деярли чемпионлик масаласига ойдинлик киритиб бериши мумкин бўлган баҳс.

Бундеслигада анча йиллардан буён чемпионлик кураши бу қадар қизимаганди. Айниқса "Боруссия" ва "Бавария" ўртасидаги қарама-қаршилик мавсум якунига қадар давом этмай келаётганди. Бу йил эса ниҳоят узоқ кутилган интрига қайтди. Буни икки хил талқинда айтиш мумкин. Кимдир "Бавария" нисбатан кучсизлангани натижасида юзага келган интрига деса, яна бир тараф дортмундликлар ниҳоят охирги йиллардаги пасайишдан сўнг ўсишга эришишаётгани билан изоҳламоқда.

Қайси жиҳат асосий роль ўйнагани иккинчи даражали масала. Муҳими, жорий мавсум давомида турнир жадвали юқорига бир "Бавария" чиқаётган бўлса, бир қараса "Боруссия" мюнхенликлардан ўзиб кетмоқда.

Бундеслиганинг 27-туридан кейин Люсьен Фавр жамоаси 63 очко билан пешқадам сифатида кетмоқда. "Бавария" эса Нико Ковач қўл остида 61 очко тўплаган ҳолда немис класикоси олдидан "Боруссия"ни "қувмоқда".

Мюнхенда ўтадиган бугунги баҳс жуда кўплаб саволларга жавоб беради. Мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида дортмундликларнинг қўллари баланд келганди. Голларга бой ва қизиқарли ўтган баҳсда Алькасернинг голи "Боруссия"га муҳим 3 очкони тақдим этганди.

Боруссия Д

Марко Ройс - 49', Марко Ройс - 67', Пако Алькасер - 73'

Бундеслига . 11-тур

10/11/2018, 22:30

2
:
3
Тугади

Бавария

Роберт Левандовский - 26', Роберт Левандовский - 52'

Стадион: Signal Iduna Park, 81365 томошабин

Бош ҳакам: Мануэль Графе

45'
90'
29'  Юлиан Вайгль
36'  Мануэль Аканджи
46'  Юлиан Вайгль (Махмуд Дауд)
49'  Марко Ройс
59'  Марио Гетце (Пако Алькасер)
67'  Марко Ройс
67'  Лукаш Пищек
73'  Пако Алькасер
73'  Аксель Витсель
82'  Якоб Бруун Ларсен (Томас Дилейни)
90'  Марвин Хиц
26'  Роберт Левандовский
26'  Серж Гнабри
52'  Роберт Левандовский
52'  Йозуа Киммих
55'  Франк Рибери
65'  Матс Хуммельс (Никлас Зюле)
74'  Серж Гнабри (Ренату Саншеш)
82'  Томас Мюллер (Сандро Вагнер)
87'  Никлас Зюле
90'  Сандро Вагнер

Бугун ўша мағлубият аламини олиш ва турнир жадвалида пешқадамликни қайтариш учун "Бавария" фақат ва фақат ғалаба қаноатлантиради. Акс ҳолда клуб президенти Нико Ковачни ортиқ кечириб ўтирмаслигини маълум қилган. Демак жамоа олдида босим юқори. Нико Ковач биргина хато қимматга тушиши мумкинлигини сезиб турибди.

"Боруссия"ни эса ҳозирги ҳолатда дуранг натижаси ҳам қониқтиради ва жамоа нисбатан босимдан йироқ. Дортмунд қатор муваффақиятсиз ўйинлардан кейин ғалабали серияга ўтиб олди. Жамоанинг ҳозирги спорт формаси анча оптимал кўринишда. "Бавария" эса аксинча, ЕЧЛдаги муваффақиятсизлик орқали жамоанинг ғалабали одими тўхтатилди ва кутилмаганда ўтган турдаги қоқилиш чемпионатдаги қайтарилган пешқадамликни йўқотилиши билан тугади.

Мураббийларга оид қизиқ статистика: Люсьен Фавр Бундеслигада "Бавария" охирги 3 учрашувдан буён ютқазмаган ягона мутахассис. Нико Ковач эса "Боруссия"га қарши ўтказилган 5 учрашувдан бирортасида ғалаба қозонмаган - 1 дуранг ва 4 мағлубият.

Бавария

Матс Хуммельс - 10', Роберт Левандовский - 17', Хавьер Мартинес - 41', Серж Гнабри - 43', Роберт Левандовский - 89'

Бундеслига . 28-тур

06/04/2019, 22:30

0
:
5
Тугади

Боруссия Д

Стадион: Allianz Arena, 75000 томошабин

Бош ҳакам: Мануэль Графе

45'
90'
10'  Матс Хуммельс
10'  Тиаго Алькантара
17'  Роберт Левандовский
41'  Хавьер Мартинес
43'  Серж Гнабри
43'  Томас Мюллер
68'  Кингсли Коман (Франк Рибери)
70'  Роберт Левандовский
77'  Хавьер Мартинес (Леон Горецка)
80'  Томас Мюллер (Ренату Саншеш)
89'  Роберт Левандовский
89'  Серж Гнабри
40'  Дан-Аксель Загаду
46'  Дан-Аксель Загаду (Юлиан Вайгль)
62'  Махмуд Дауд (Марио Гетце)
69'  Лукаш Пищек (Мариус Вольф)
70'  Томас Дилейни

Тахминий таркиблар:

"Бавария": Нойер - Алаба, Хуммельс, Зюле, Киммих - Мартинес, Горецка - Коман, Хамес, Гнабри - Левандовски.

"Боруссия": Бюрки - Вольф, Аканжи, Загаду, Диалло - Делайни, Витсель - Санчо, Ройс, Ларсен - Гётце.


Бундеслигада чемпионлик масаласини ҳал этиб берадиган даҳшатли тўқнашувни ўтказиб юборманг! "Боруссия" "Бавария"нинг 6 йиллик гегемонлигига "нуқта" қўядими ёки Ковач бу гал ҳам Дортмунд олдида ожиз қолиб, истеъфога чиқадими? Мазкур саволларга жавоб берадиган ўта "қайноқ" тўқнашув Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.

Қайд этиш керакки, мазкур жамоалар иштирокидаги ўйинлар футбол жозибасига ҳамоҳанг равишда ўтади. Ҳақиқий футбол лаззатидан бебаҳра қолманг!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика