UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  1 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  11

“Ёзёвон” ўз майдонида “Ғиждувон”ни мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

“Ёзёвон” ўз майдонида “Ғиждувон”ни мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 11-турида “Ёзёвон” клуби ўз мухлислари қаршисида “Ғиждувон” клубини қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйин кўрсатиб, рақибларни ўрганишга киришдилар.  “Ёзёвон лочинлари” футболчилари ташаббусни қўлга олган бўлса, орадан бир оз ўтиб вазият тенглашди. Беллашувнинг 11-дақиқасида “Ёзёвон” жамоасининг ҳужуми самара берди.  Мезбонлар сардори Зохид Исмоилов тўпни рақиб дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди. Шундан сўнг меҳмонлар “Ғиждувон” жамоаси футболчилари ҳам ҳужумлар уюштира бошладилар.Биринчи бўлимнинг 41-дақиқасида меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси Равшанбек Янгиев рақиблари дарвозасига гол уриб, учрашувдаги мувозанатни тиклади.  Ҳисоб 1:1 кўриниш ҳосил қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна ўша Зохид Исмоилов рақиб дарвозасига гол киритиб, учрашувда дубл қайд этди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисобида ёзёвонликларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
   
Иккинчи бўлим кекскин курашларга бой ўтди. Таймнинг дастлабки қисмида, аниқроғи 47-дақиқада “Ёзёвон лочинлари” жамоасининг 17-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимов ажойиб гол киритди. Мақсадбек узоқ масофадан туриб рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаб, гол урди. Ҳисоб 3:1 кўринишига келди. Учрашувнинг 60-дақиқасида “Ғиждувон” жамоаси футболчилари мезбонлар дарвозасига гол киритишди, лекин ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этиб, голни инобатга олмади. Иккинчи таймнинг қолган қисмида ҳар иккала жамоа ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлган бўлсаларда, учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади. Учрашувда “Ёзвон лочинлари” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.    

ПРО-лига
11-тур
“Ёзёвон” – “Ғиждувон” – 3:1 (2:1)  
Ҳакамлар
: А.Нажафалиев, Э.Турсунов, И.Носиров.
Назоратчи – О.Рубаков.
Комиссар – Б.Ҳайдаров.
Голлар: Зоҳид Исмоилов 11, - 1:0. Равшан Янгиев 41, - 1:1. Зоҳид Исмоилов 45+2, - 2:1. Мақсад Ибрагимов 47, - 3:1.
"Ёзёвон": 35. Муҳиддин Аҳмедов, 3. Жасур Отажонов, 6. Бунёдбек Абдуманнонов (18.Маъмурбек Қосимов 46), 7. Зоҳид Исмоилов, 8. Алишер Файзуллаев (9. Шариф Мирзаев 67), 10. Шаҳбоз Абдураҳмонов, 11. Шаҳбоз Абдураимов (30. Шукурилло Абдуғаниев.) 13. Зокир Нурматов, 17. Мақсад Ибрагимов, 19. Каримберди Мамадилиев, 77. Абдулазиз Жўрабоев (4. Мирзоҳид Эгамбердиев 87).
Захира: 1. Жасур Абдуллаев, 2. Мирзохид Мирзамаҳмудов, 5. Амир Нурматов, 15. Адҳам Аҳмаджонов
Ғиждувон: 12.Искандар Мўминов, 3. Тўлқинжон Умаров, 4. Рахматилло Рахматиллаев (19. Мироншох Рамазонов 49) 5. Саиддостон Фозилов, 7. Азизбек Муротов, 10. Бахром Нарзуллаев, 13. Нуриддин Рахматуллаев (8.Хуршид Шодиев 82) 16. Жамшид Ҳасанов, 17. Равшан Янгиев (15. Жахонгир Исмоилов 85) 18. Охунжон Сайфиддинов, 25. Мансур Отақулов (11. Аббос Икромов 82)
Захира: 30. Отабек Чориев, 9. Дадажон Зиятов


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика