"Йовичнинг тирик қолганига ҳайронман"
11 май 2020 22:10
Янгиликлар
"Йовичнинг тирик қолганига ҳайронман"
Сербиянинг "Kurir" нашри "Реал" ҳужумчиси Лука Йовичнинг жароҳати борасида маълумот берди.
Олдинроқ футболчи уйида индивидуал машғулотлар пайтида жароҳат олгани борасида маълумотлар берилганди.
"У даҳшатли тарзда жароҳат олди ва бир амаллаб тирик қолди! У девордан ерга қараб йиқилди. Тўғриси сизларга тушунтириб бера олмайман. У қай тариқа тирик қолганига тушунмадим. Бу тасодифий воқеа эди", - деди ушбу воқеанинг гувоҳи бўлган Йовичнинг оила аъзоси.
Кейинчалик футболчининг отасига бу борада савол беришганида илк маълумотни, яъни, футболчи машғулот пайтида жароҳат олганини айтди. Унга журналистлар футболчининг девордан йиқилганини айтганидан кейин эса: "Илтимос, мени тўғри тушунинг, клубдагилар бу борада гапиришни тақиқлаб қўйишди", - деди Милан Йович.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар