UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Ёшларимизни ғалаба билан қутлаймиз! Янгиликлар

Ёшларимизни ғалаба билан қутлаймиз!

Шу кунларда Янги Зеландияда ёшлар (U-20) ўртасида қизғин давом этаётган жаҳон чемпионати баҳсларини “Қизилқум” ПФК маъмурияти ва жамоа аъзолари ҳам катта ҳаяжон ва зўр қизиқиш билан кузатиб бормоқда.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг нимчорак финалда Австрия футболчилари устидан қозонган ғалабаси барча халқимиз қаторида навоийликларни ҳам беҳад хурсанд қилди. Қолаверса, учрашувда  ёшларимиз посбони, “Қизилқум” жамоаси дарвозабони Дилшод Ҳамроевнинг ишончли ўйинидан кўксимиз ғурурга тўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Қизилқум” ПФК раҳбарияти ва барча жамоа аъзолари Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган ёшларимизни муҳим ғалаба билан табриклайди. Ишонамизки, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси келгуси учрашувларда ҳам халқимиз ишончини оқлаб, миллионлаб мухлисларимизга олам-олам қувонч ҳадя этадилар. Ўзбекистон Сизлардан фақат ғалаба кутади!!!

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика