UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Ёшларимиз ярим финалда йирик ҳисобда ютқазишди: Ўзбекистон U-19 - КХДР U-19 - 0:5 Янгиликлар

Ёшларимиз ярим финалда йирик ҳисобда ютқазишди: Ўзбекистон U-19 - КХДР U-19 - 0:5

Ўзбекистон ҳамда КХДР ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон U-19 - КХДР U-19 - 0:5
Голлар: Жо Кванг Мьёнг 4, - 0:1. Жо Кванг Мьёнг 38, - 0:2. Жо Кванг Мьёнг, 63 - 0:3. Ким Ю Сонг, 71 - 0:4. Со Жонг Хьёк, 73 - 0:5.
Ўзбекистон U-19: 12.Дилшод Ҳамроев, 3.Иброҳим Абдуллаев, 7.Жамшид Болтабоев, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 11.Аслиддин Абдиев (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 14.Фирдавс Абдусалимов (16.Сардорбек Азимов, 65), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достонбек Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов (5.Одил Ҳамробеков, 76)
КХДР U-19: 1.Ча Жонг Хун, 2.Жанг Кум Нам, 3.Мин Хьё Сонг, 4.Жонг Кум Донг, 7.Канг Нам Гвон, 8.Ри Ун Чол, 9.Ким Ю Сонг (16.Ким Сонг Сун, 74), 11.Жо Сол Сонг (20.Со Жонг Хьёк, 60), 13.Жо Кванг Мьёнг, 14.Жин Ил Сок (10.Ким Чол Мин, 62), 15.Ким Кук Чол.
Огоҳлантиришлар: Хуршид Ғиёсов 44, Иброҳим Абдуллаев 58,


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалда йирик ҳисобда мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди.

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди

88. Ўйин тугаб бормоқда...вакилларимиз битта гол уриш учун уринишмоқда

85. ЗАРАБАААААААААА! Ҳамробековнинг ажойиб пасидан сўнг Сардор Азимов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!

81. Жавоҳир Соҳибов ҳужум вақтида жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

78. ЗАРБА!
Қанотдан оширилган тўпни Элдор Шомуродов боши билан дарвозага йўллади, ҳимоячи тўпни қайтарди

76. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Хуршид Ғиёсов ўрнига Одил Ҳамробеков

75. ЗАРБА! ЯНА ЗАРБА!
Достон Ҳамдамов бурчак тўпидан сўнг икки марта дарвозага зарба берди, иккаласида дарвозабон кучли зарбаларни қайтарди!

74. Ўзгариш. КХДР.
Ким Ю Сонг ўрнига Ким Сонг Сун тушди

73. ГОЛ! 0:5. Со Жонг Хьёк бешинчи голни урди

72.
Ҳамдамов жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячига тегиб йўналиши ўзгарган тўпни посбон қайтарди.

70. ГОЛ! 0:4. Ким Ю Сонг!  Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Ким Ю Сонг дарвозага жойлаб қўйди.

67. Яна бир зарбааааааа!
Шомуродов боши билан дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Ўринбоев яқин масофадан дарвозага гол ура олмади

66. Хавфли вазият! Шомуродовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, қайтган тўпни Болтабоев дарвозага йўллай олмади

65. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Фирдавс Абдусалимов ўрнига Сардорбек Азимов тушди

64. ГОЛ! Хет-трик! Жо Кванг Мьёнг учинчи голини урди - 0:3.

62. Ўзгариш. КХДР.
Жин Ил Сок ўрнига Ким Чол Мин тушди

58. Ўзгариш. КХДР.
Жо Сол Сонг ўрнига Со Жонг Хьёк тушди

57. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Иброҳим Абдуллаев

55. ЗАРБААААААААА! ЗАБИҲИЛЛО ЎРИНБОЕВ!
Шомуродов жарима майдонига кириб келди, тўпни Забиҳилло тўпни дарвозанинг узоқ юқори бурчагини нишонга олди

53. КХДРнинг ҳужуми!
Ким Ю Сонг дарвозага зарба бера олмади, унга Ҳамроев халал берди!

49.
Ошириб берилган тўпни ҳимоячилар қайтариб қарши ҳужумни бошлаб юборишди, кореялик футболчига тезлик етишмади

48.
Вакилларимиз иккинчи бўлимни фаол бошлашди. Бурчак тўпи тепамиз

46. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Аслиддин Абдиев ўрнига Достон Ҳамдамов тушди


45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45+2. ЗАРБААААА! Забиҳилло Ўринбоев! Берилган зарба жуда хавфли чиқди, лекин ноаниқ!

45+1. ЗАРБА!! Аслиддин Абдиев жарима майдонига кириб бориб зарба берди, ааанчагина ноаниқ

45.
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

43. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Хуршид Ғиёсов 

40. ЗАРБА! Отабек Шукуров жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

38. ГОЛ! 0:2. Жо Кванг Мьёнг шериклари ташкил этган ажойиб ҳужумни гол билан якунлади! 

36.
Бурчак тўпидан ҳеч қандай самара чиқмади, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

35.
Фирдавс Абдусалимов қанотга яқин жойда жарима тўпи ишлади. Жарима тўпидан сўнг ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Энди бурчак тўпи тепамиз

34. ЗАРБА! Дилшод Ҳамроев тўпни муштлари билан қайтариб юборди!

30.
Иброҳим Абдуллаев Ри Ун Чолни жарима майдони чизиғи ёнида йиқитди.

28.
Бурчак тўпидан сўнг Забиҳилло Ўринбоев боши билан ноаниқ зарба берди!

26. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ! Рақиб жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, дарвозабон оёқлари билан тўпни қайтарди!

23. ЗАРБА! Ким Ю Сонгнинг зарбасидан сўнг Хамроев тўпни ушлаб олди!

19. Хавфли вазият!
Шомуродов дарвоза ёнига тўп узатди ноаниқ, кейинги вазиятда Болтабоев жарима майдонига тўп узатди.

18.
Вакилларимиз бурчак тўпига эга бўлишди. Самарасиз...

17. Хавфли вазият!
Ўнг қанотдан жарима майдонига кириб келган футболчи марказда турган шеригига тўп узатди, яхшиям ноаниқ чиқди пас

17.
Бир неча дақиқа ўзбекистонлик футболчилар ҳужум қилишди, энди навбат корейсларга келган кўринади. 

15.
КХДР вакиллари бурчак тўпига эга бўлишди. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди. Ким Ю Сонгнинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди

12. Хавфли вазият! Аслиддин Абдиев!!! Бурчак тўпидан сўнг Абдиев дарвоза ёнида бўш қолдирилди, бироқ унинг зарбаси очиқчасига ўхшамади!

11. Хавфли вазият! Элдор Шомуродовнинг зарбасидан сўнг тўп сал қолса дарвозага кириб кетарди.

9. ЗАРБА!
Отабек Шукуровнинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

8.
Майдон марказига яқин жойда Мин Хьё Сонг Болтабоевни йиқитди. Вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди. Дарвозагача масофа жуда узоқ

4. Жо Кванг Мьёнг чап қанотда тўпни эгаллаб жарима майдонимиз ичига кириб бориб яқин бурчакка зарба берди, тўп устунга тегиб қайтаётганда дарвозабонга тегиб дарвозага кириб кетди - 0:1.

4. ГОЛ! 0:1. Жо Кванг Мьёнг

2.
Учрашувни вакилларимиз ташаббус билан бошлашди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- КХДР давлат мадҳияси...

- Ўзбекистон давлат мадҳияси янграб ўтди.

- Учрашув соат 14:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика