UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  0 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  3 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  2 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  20 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11

Ёшларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишди Янгиликлар

Ёшларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишди

Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 4-дақиқасида вакилларимизнинг илк хавфли ҳужуми, чап қанотдан. Ўринбоев - Азимов комбиси Сардорнинг паси билан тугади. Сидоров охиригача курашди. 6-дақиқада Акрам Афиф уч нафар ҳимоячимизни чалғитиб, хавфли ноаниқ зарба берди.14-дақиқада Акрам Афиф жарима майдончамизга кириши билан Отахоновга тегиб, йиқилиб тушди. Саудиялик бош ҳакам Фаҳад ал-Мирдасий ўйинни давом эттирди. 23-дақиқада Акрам Афиф чап қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб дарвозани ишғол қилди - 1:0.

32-дақиқада камсонли ҳужумларимиздан бири тўп рақиб ҳимоячилари назорати остида майдонни тарк этиши билан тугади. Нормуродовнинг омади келмади. 45-дақиқада Нажмиддин Нормуродовнинг "пушка"дан учиб чиққандек зарбаси дарвоза устунидан анча беридан ўтиб кетди.

56-дақиқада Акрам Афиф ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди - 2:0. 67-дақиқада бурчак зарбаси амалга оширдик. Азимовнинг пасидан сўнг Элдор Шомуродов бош билан зарба берди. Баланд, анча баланд. 85-дақиқада ҳисоб қисқарди. Жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Забиҳилло Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади - 2:1. Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади ва иккала жамоа Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.



Қатар U19 - Ўзбекистон U19 - 2:1
Гол:
Акрам Афиф, 23 - 1:0.Акрам Афиф, 56 пенальти - 2:0.
Забиҳилло Ўринбоев, 85 - 2:1.
Қатар U19:
1. Юсуф Ҳасан 3. Салаҳ Ал Яхри, 5. Серигне Тиам, 6 Абдулазиз Маҳмуд, 8 Аҳмад Доозандех, 10. Акрам Афиф, 11. Жассим Ал Жалабий 12. Жасим Муҳаммад, 17. Жассим Ал Шаммарий (Абдулла Ал Ахрак, ), 18. Ассим Мадибо, 21. Носир Ал Наср (Муаз Яҳё, 46).
Ўзбекистон U19:  Шерзодбек Абдураимов, Достонбек Турсунов, Аббос Отахонов, Улуғбек Худойбердиев, Азизбек Мамазоитов, Нажмиддин Нормуродов, Жавоҳир Соҳибов (Миржамол Қосимов, 67), Дурбек Камолов (Мақсуд Маҳмудов, 60), Сардорбек Азимов, Забиҳилло Ўринбоев, Андрей Сидоров (Элдор Шомуродов, 46).
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика